Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Жиззах: аҳолининг 65,6 фоизи тоза ичимлик суви таъминотига эга

Жиззах: аҳолининг 65,6 фоизи тоза ичимлик суви таъминотига эга

15 сентябрь 2023 йил
124
0

Аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва саломатлигини яхшилашнинг энг зарур чораларидан бири — уларни тоза ичимлик суви билан таъминлашдир.

Мамлакатимизда шу мақсадга қаратилган зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Жиззах вилояти аҳолиси жами 1443,4 миллион нафарни ташкил этади. Айни пайтда 963,2 минг хонадонда истиқомат қилаётган фуқаролар марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланган. Умумий ҳисобда вилоят аҳолисининг 65,6 фоизи тоза ичимлик суви таъминотига эга.

Қолган 512,6 минг аҳоли (34,7 фоизи) муқобил ичимлик сув манбаларидан фойдаланиб келмоқда. 

Аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган талабини қондириш мақсадида бир қатор дастурлар амалга оширилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 80 та объектда қурилиш – монтаж ишлари давом этаётир. 

Жараён якунланса, 106 мингдан зиёд аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланади. 48 та қишлоқдаги 78 минг аҳоли ичимлик суви билан таъминланади. 

Келгуси манзилли дастурларга асосан олис ҳудудларда жойлашган 120 та қишлоқни ичимлик суви билан таъминлаш учун “Жиззах сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти томонидан аниқ таклифлар берилган. 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар