Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Хуқуқбузарликларнинг келиб чиқишига сабаб нима...?

Хуқуқбузарликларнинг келиб чиқишига сабаб нима...?

12 январь 2022 йил
317
0

Бугун Мирзачўл туман ҳокимлиги фаоллар залида туман прокурори в.б, адлия кичик маслаҳатчиси Ш.Матчанов, туман ДХХ масъул ходими Х.Сайтаков, туман ИИБ бошлиғи в.б, майор Қ.Назаровлар бошчилигида 2021 йилда туман худудида содир этилган жиноятлар муҳокамаси ва 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда тумандаги барча маҳаллалар раислари, ИИБ профилактика инспекторлари, корхона-ташкилот раҳбарлари, маҳаллалардаги ёшлар ишлари агентлиги вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда содир этилган жиноятлар, жиноятчиликнинг олдини олиш, хуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокамаси бўлиб ўтди.

Унда 2021 йилда жиноятчилик ошган маҳаллалар муҳокама этилиб, келгусида ушбу жиноятларга йўл қўймаслик, хуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар