Туман ҳокими аҳоли учун маънавий дам олиш куни ташкил қилди
Ҳаммамизга яхши маълумки, инсон ва жамият ҳаётида, халқнинг маънавий дунёсини, онг-у тафаккурини юксалтиришда театр санъатининг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.
Ш.М.Мирзиёев
Жорий йил, 10-август куни Мирзачўл тумани ҳокими Ботиржон Мирзақулов ташаббуси билан тумандаги тизим ташкилотлари раҳбарлари, маҳаллалар фаоллари оила аъзолари ҳамда аҳоли учун театр томошаси ташкил қилинди.
Туман аҳолиси Сирдарё вилояти Мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан намойиш этилган “Инсон ўзинг” спектаклини мириқиб томоша қилиб, ижрочиларга гулдурос олқишлар ва гулдасталар тақдим этдилар.
Томошада бошидан то якунигача туман ҳокими шахсан ўзи сектор раҳбарлари билан иштирок этиб, шахсий намуна бўлди ва маҳоратли театр актёр ва актрисаларга туман аҳолиси номидан, ўз номидан алоҳида миннатдорчилик билдириб, раҳмат айтди.
Тадбир чин маънода барчанинг эътирофига сазовор бўлди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати