Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » МИРЗАЧЎЛДА МЕДИА-ТУР ЎТКАЗИЛДИ

МИРЗАЧЎЛДА МЕДИА-ТУР ЎТКАЗИЛДИ

17 январь 2022 йил
793
0

Мирзачўл туманида янгидан ишга туширилган ун ишлаб чиқариш заводида амалга оширилаётган ишлар борасида уюштирилган медиа-тур давомида ОАВ вакиллари ушбу корхоналарда ишлаб чиқарилаётган сифатли ун тайёрлаш жараёнини кўздан кечириш билан бирга, уларнинг бошқа корхоналар билан самарали ҳамкорлигига ҳам гувоҳ бўлдилар. Медиа-тур аввалида туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими мутахассиси йиғилганларга жорий йилда туманда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари тўғрисида маълумот бериб ўтди. Шундан сўнг, Ғалаба МФЙ ҳудудида жойлашган "SANGZOR BIZNES PARRANDA DON DUNYOSI" МЧЖнинг Ун ишлаб чиқариш заводи фаолияти билан яқиндан танишиш учун ташриф буюрилди.

- Туманимиз учун муҳим аҳамиятга молик бўлган бу лойиха 2021 йил 14 декабр куни ишга туширилган бўлиб, замонавий дастгоҳлар ўрнатилиб, 10 нафар янги иш ўринлари яратилди, -дейди туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлим бошлиғи Элёр Кулиев. Ушбу лойиҳанинг жами қиймати 20 млрд. 104 млн.сўм. бўлиб, шундан ўз маблағи 14 млрд. 414 млн.сўм 6 млрд 104 млн.сўм Агро банк кредити ҳисобига ишга туширилди.

 

 

Келгусидаги устивор режалар билан танишилди, Афғонистон Республикаси билан шартномалар имзоланиб экспорт амалга оширмоқчи эканлиги завод мутасаддилари томонидан таъкидлаб ўтилди. Медиа-тур давомида лойиҳалар тўғрисида маълумот ва берилган саволларга лойиҳа ташаббускорлари ва туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими томонидан  атрофлича жавоблар бериб борилди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар