Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Халқ депутатлари Мирзачўл тумани Кенгашининг ўттиз олтинчи сессияси бўлиб ўтди 

Халқ депутатлари Мирзачўл тумани Кенгашининг ўттиз олтинчи сессияси бўлиб ўтди 

29 январь 2022 йил
580
0

Бугун 29 январь халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгаши депутатлари, масалага дахлдор ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Сессияни Ҳалқ депутатлари Мирзачўл туман кенгаши котибияти мудири Қувондиқ Абдуқодиров олиб борди.

Кун тартибига киритилган асосий масалалар 2021 йилда амалга оширилган ишлар ва 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокамасига бағишланди. 

Сектор раҳбарлари – туман ҳокими Ш.Ахмедов, туман прокурори Ж.Кушилов, ички ишлар бўлими бошлиғи Ж.Каримов, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Р.Усмонқуловлар 2021 йилда амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботлар бериб, 2022 йилда режалаштирилган ишлари юзасидан “йўл харитаси” ҳақида гапирдилар. Сектор раҳбарларининг ҳисоботлари маъқулланиб, “йўл харита”лари тасдиқланди.

Сессия ишида дастлаб туман ҳокими  Ш.Ахмедов 2021 йилда амалга оширилган асосий ишлар ва 2022 йилда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари тўғрисида маълумот берди.

Шунингдек, сессия кун тартибида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар томонидан аҳоли муаммоларини ҳал этиш ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасида 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида, туман прокуратурасининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2021 йилдаги фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида, жиноят ишлари бўйича туман суди, шунингдек туманлараро фуқаролик ва иқтисодий суд раисларининг 2021 йил давомида фаолияти якунлари ҳақидаги ахборотлари тўғрисида, туманда секторлар, ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш, фуқароларнинг сайёр қабуллари, ёшлар билан ўтказилган учрашувлар юзасидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишларнинг аҳволи тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармонининг ижроси ҳақида, Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2022 йил учун иш режасини тасдиқлаш ҳақида, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Саховат ва кўмак” жамғармаларига ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласи бўйича талаб, юқори бўлган касблар ва тадбиркорликка ўқитиш, шу асосда бизнесни йўлга қўйиш, темир дафтарга киритилган оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратиш тўғрисида, “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га маблағ ўтказиш тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 10 августдаги “Харбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 659-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги “Каранавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида халқимизнинг тарихий ва маьнавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларни инобатга олган ҳолда аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 213-Ф-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизларни ва ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сонли Қарори ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг 2021 йил 24 декабрдаги № 22-сон йиғилиш баёнининг ижросини таъминлаш ҳақида, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ дастури тўғрисида”ги ПФ-5386-сон Фармони ва 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида, туман хокимининг сессия оралиғида қабул қилган қарорларини тасдиқлаш тўғрисида ва бошқа белгиланган масалалар кўриб чиқилди. 

Кун тартибидаги масалалар депутатлар томонидан муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Мирзачўл тумани ҳокимлиги

Ахборот Хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар