ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА
Бугун халқимизни ташвишга солиб келаётган муаммоларга ечим топилиб, юртдошларимизнинг фаровон турмуш кечириши учун бор имкониятлар ишга солинмоқда. Бу борада ўтказилаётган сайёр қабулларнинг аҳамияти катта бўлмоқда.
Мирзачўл туман ҳокими Шерзод Ахмедов томонидан ҳар ҳафта аҳоли қабуллари ўтказилиб, унда аҳоли муаммолари тингланмоқда ва уларни тегишли масъуллар иштирокида ҳал этиш йўллари изланмоқда.
Мурожаатларга эътибор қаратадиган бўлсак, фуқароларнинг бандлик, моддий ёрдам, тадбиркорлик, уй-жой, қурилиш, ер ажратиш, субсидия олиш ва бошқа масалалари юзасидан мурожаатлари тингланмоқда.
Кўпгина фуқароларнинг муаммолари жойида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилиб, қисқа фурсатда бартараф этиш чоралар белгиланмоқда.
Мирзачўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати