Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » 8 МАРТ — ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН МИРЗАЧЎЛ ТУМАНИ БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

8 МАРТ — ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН МИРЗАЧЎЛ ТУМАНИ БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

07 март 2022 йил
279
0

Бугун туманимизнинг муҳташам “Садаф” базмгоҳида 8 март - халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан туман байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда туман ижтимоий-сиёсий, сиёсий-иқтисодий ҳаётидаги барча соҳаларда хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат олиб бораётган аёлларимиз, қизларимиз, шунингдек, меҳнат фахрийлари иштирок этишди.

Тадбирнинг очилишида туман ҳокими Шерзод Ахмедов сўзга чиқиб, ушбу қутлуғ айёмда ҳурматли аёлларимизга энг самимий ва эзгу тилакларимизни изҳор этди.

Бадиий қисмда эса таниқли хонанда Ўлмас Оллоберганов ўзининг дилрабо куй-қўшиқлари кўнгилларни хушнуд айлади. Шунингдек, туманимизнинг истеъдодли ёшлари ижро этган куй-қўшиқлар ҳамда Маданият марказининг бадиий чиқишлари барчанинг кайфиятига кайфият қўшиб, байрамга кўтаринки руҳ бағишлади.

 

Тадбир иштирокчилари бўлган барча хотин-қизларга гуллар, эсдалик совғалари топширилди.

Бу қутлуғ айёмда ҳурматли аёлларимизга энг самимий, энг эзгу тилакларимизни изҳор этар эканмиз, биринчи навбатда муқаддас ва мўътабар Она сиймосига таъзим қиламиз. Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар