Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Экология соҳасидаги қонунбузарликларни олдини олиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди

Экология соҳасидаги қонунбузарликларни олдини олиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди

10 март 2022 йил
436
0

Бугун Мирзачўл туман ҳокимлиги фаоллар залида тумандаги корхона-ташкилот раҳбарлари, депутатлар, сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, мутасадди ташкилот ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида экология соҳасидаги қонунбузарликларни олдини олиш, жумладан, дарахтларни рухсатсиз кесиш, броконерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши курашиш бўйича очиқ мулоқот ўтказилди. 

Мулоқотда таъкидланганидек, Мирзачўл тумани Экология ва атроф-мухитни мухофа қилиш бўлими инспекторлари томонидан 2022 йил бошидан хозирги кунга қадар олиб борилган Экологик назорат ишлари давомида Юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан 15 дона маъмурий хуқуқбузарлик холати юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, хуқуқбузарларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилган.

 

Шунингдек, 5 та ҳолатда фуқаролар томонидан барг-хазон ва бошқа ўсимлик қолдиқларини ахоли пункти ва бошқа жойларда очиқ аланга олдириши натижасида ҳосил булган тутун ва заҳарли газлар  атмосфера хавосини ва фуқороларни соғлиғига салбий таъсир кўрсатишни инобатга олган ҳолда хуқуқбузарларга нисбатан жарима жазоси белгиланганлиги, 5 та ҳолатда фуқаролар томонидан белгиланмаган жойларга хар хил турдаги майиший ва бошқа чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаганликлари холатлари юзасидан хуқуқбузарларга нисбатан мамурий жарима жазоси белгиланган.

2 та ҳолатда фуқаролар томонидан ов қилиш ва балиқ овлаш туғрисидаги қонунда белгиланган талабларни бузган холда ов йўлланмасини олмасдан туриб, ноқонуний равишда ов қилиб юрган фуқароларга, 3 нафар фуқароларга ноқонуний дарахт кесганликлари юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, уларга нисбатан маъмурий жарималар ва ўсимлик дунёсига етказилган зарар суммалари қилинган.   

Юқоридаги хуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари, мактабларда, корхона ва ташкилотлар ўртасида ноқонуний дарахт кесилишларини олдини олиш ва белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташлаш натижасида туманимиз худудида ноқонуний чиқиндихоналар пайдо булишини олдини олиш мақсадида ва фуқороларда Экологик маданиятни ошириш мақсадида мунтазам тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилаётганлиги айтиб ўтилди.

Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берилди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар