Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

10 март 2022 йил
244
0

Унда халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, корхона-ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, мутасадди ташкилот ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Сессия кун тартибида Мирзачўл туманида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан депутатлик назоратини амалга ошириш тўғрисида Абдуқодиров Қувондиқ Яхшибоевичнинг, туман прокурорининг "Коррупциядан ҳоли Янги Ўзбекистон учун бирлашайлик" мавзусидаги аҳоли ва кенг жамоатчиликка мурожаати тўғрисида Қўшилов Жамшид Джумабоевичнинг, туман Мажбурий ижро бюроси органлари зиммасига юклатилган вазифалар ижроси юзасидан Бюронинг Мирзачўл туман бўлими томонидан 2021 йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31 сонли қарори ижросини таъминланиши борасида олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мирзачўл туманидаги Халқ қабулхонаси мудири ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Юрак-қон томир касалликларини олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-102 ва ПҚ-103-сонли Қарорлари ижроси, Мирзачўл тумани халқ таълими тизимини 2022 йилда ривожлантириш “Йўл-харитаси”ни тасдиқлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4956-сонли Фармони ижроси юзасидан туман маданият бўлими хисоботи, Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2022 йил 19 январда “Мирзачўл туманининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги VI-34-2-3-51-K/22-сонли қарорига ўзгартириш киритиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6258-сон фармони ижросини таъминлаш мақсадида Мирзачўл туман ҳудудидаги бўш турган нотурар бино ва иншоатларни “E-Ijro Auksin” савдосига чиқаришга тайёрлаш ҳамда давлат мулки объектлари кадастр хужжатларини расмийлаштириш, “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га маблағ ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги “Каранавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида халқимизнинг тарихий ва маьнавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларни инобатга олган ҳолда аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 213-Ф-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш юзасидан, жами 12 та масалалар юзасидан раҳбар ва масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз саккизинчи сессияси кун тартибига киритилган барча масалалар кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар