Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўл туманидаги сектор раҳбарлари томонидан ёшларнинг муаммо ва масалалари юзасидан “маҳаллабай” амалга оширилган ишлар тўғрисида аҳолига ҳисоботи

Мирзачўл туманидаги сектор раҳбарлари томонидан ёшларнинг муаммо ва масалалари юзасидан “маҳаллабай” амалга оширилган ишлар тўғрисида аҳолига ҳисоботи

28 февраль 2022 йил
444
0

 

Бугунги кунда эртанги тараққиётини ўйлаган ҳар бир давлат учун жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга ёшларни тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш устувор вазифа саналади.

Юртимизда мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ юксак билимли, интеллектуал салоҳиятли йигит-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан бири бўлиб келмоқда. Бугунги кунда ушбу йўналишда аниқ чора-тадбирлар рўёбга чиқарилмоқда. Натижада, ёшларимиз халқаро даражадаги спорт, фан ва бошқа бир қатор йўналишлардаги танловларда юқори натижаларни эгаллаб, Ўзбекистонниинг ривожланган давлатлар сафидан ўрин олишида муносиб ҳисса қўшмоқда.

Айни дамда юртимиз йигит-қизлари учун яратилаётган имкониятлар кўлами кун сайин ортиб бормоқда.

Жумладан, бугун Мирзачўл туман ҳокимлиги фаоллар залида ўтказган йиғилишда Давлатимиз ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида белгиланган вазифалари ижроси юзасидан туман ҳокими, сектор раҳбарлари, ёшлар ташкилотлари мутасаддилари томонидан ёшлар билан ишлаш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Қувонарли томони давлатимиз томонидан юртимиз ёшларининг эртанги кунга бўлган ишончини оширишга қаратилган бир қатор имтиёз ва имкониятлар тақдим этилди. Хусусан, шу имкониятлардан фойдаланиб туманда ҳам, “ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиши харажатининг бир қисми қоплаб берилиши, шу билан бирга, хусусий корхоналарда янги иш бошлаган ходимларни қайта тайёрлаш харажатининг 1 миллион сўмгача бўлган қисми учун ҳам субсидия ажратилиши, бундан ташқари, ёшларнинг профессионал таълим мактаблари, техникумларда ўқиши учун тўланадиган контракт суммаси даромад солиғидан озод қилиниб, “Ёшлар дафтари”га кирган 5 нафардан ортиқ ишсизлар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга ижараси учун 50 фоизгача имтиёз берилиши кабилар шулар жумласидандир. Бундай ёшлар ҳаётининг ҳар жабҳасида берилган имтиёз ва имкониятлар минглаб ёшларимиз учун ўз мақсад ва орзулари рўёбга чиқаришида муҳим аҳамият касб этади.

Сўнгги вақтларда ерлардан унумли фойдаланиш, хосилдорлигини ошириш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш борасидаги ислоҳотлар жараёнида ҳам ёшларимиз фаол иштирок этиб келмоқда. Бугунги кунда туманда ёшларга деҳқончилик учун ер ажратиб берилиб, Давлатимиз раҳбари ер олган ёшлар агротехник тадбирларни бажариб, даромад ола бошлагунча фермер ва кластерлар амалий ёрдам кўрсатиши, “Ёшлар дафтари”га кирганларга уруғлик ва кўчатлар хариди учун 2 миллион сўмгача субсидия бериш зарурлиги борасидага ҳам мутассади раҳбарларга берилган кўрсатмалар ижроси таъминланди.

Хусусан, яқинда ҳам Мирзачўл туманида “Ёшлар дафтари” платформасига киритилган муаммоси мавжуд ёшлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни ёшлар жамғармасидан моддий-маънавий ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сонли фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли қарорининг 3-иловаси 48-бандида белгилаб берилган “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадали Васийлик Кенгаши қарорига асосан “Ёшлар дафтари”  жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Шу сабабли Васийлик кенгаши раиси номига ёзилган Мирзачўл тумани Мудофаа ишлари бўлимининг жорий йил 2 февралдаги 122-сонли хатига асосан 11-нафар чақирилувчиларга 45167190 (Қирқ беш миллион бир юз олтмиш етти минг бир юз тўқсон) сўм пул бадаллари тўлаб берилди. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги №250 сонли “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий-қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори, ҳамда МФЙ ва ҚФЙ раислари, депутатлар, сектор котибларининг билдирги ва аризалари, ёшлар етакчиларининг тавсияларига асосан “Ёшлар дафтари” платформасига киритилган муаммоси мавжуд ёшлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни ёшлар жамғармасидан моддий-маънавий ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Ёшлар дафтари”га киритилган қуйидаги 17 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, моддий аҳволи қийин ёшларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача миқдорида нақд пул шаклида моддий ёрдам кўрсатилди, “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Ёшлар дафтари”га киритилган қуйидаги 19 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, моддий аҳволи қийин ҳар бир ёшларга 2000000 (Икки миллион) сўмдан контракт тўлови ўтказилди, Мирзачўл тумани махаллаларида беш муҳим ташаббусни рўёбга чиқариш, уйишмаган ёшларнинг кечки, бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида 13 та Футбол тўп, 12 та волейбол топи жами 6 950 000 сўмлик  спорт инвентарлари биржа орқали шартнома асосида олиб берилиши белгиланди.

“Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан Мирзачўл тумани        Ержар МФЙ Мустақиллик кўчаси 11 уйда яшовчи 2003 йилда туғилган “Ёшлар дафтари”га киритилган Ирисқулов Шағзод Холмўмин ўғлининг юрак операцияси  учун БҲМнинг 50 баравари миқдорида 13500000 (Ўн уч миллион беш юз минг) сўм маблағ шартнома асосида ҳисоб-рақамига ўтказиб берилсин.

 “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан Мирзачўл тумани    Ўзбекистон ҚФЙ Мароқанд кўчаси 28/7 уйда яшовчи 1994 йилда туғилган “Ёшлар дафтари”га киритилган Бобомуродова Зарнигор Нурмухаммад қизининг малака ошириш курсида ўқиши учун БҲМнинг 7 баравари миқдорида 1981327 (Бир миллион тўққиз юз саксон бир минг уч юз йигирма етти) сўм маблағ шартнома асосида ҳисоб-рақамига ўтказиб берилсин.

 “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан Мирзачўл тумани Ўзбекистон ҚФЙ Боғдон кўчаси 11-1 уйда яшовчи 1997 йилда туғилган “Ёшлар дафтари”га киритилган Рахмонова Нафиса Бахтиёр қизига ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган аверлок тикув машинаси харид қилиш учун 3500000 (Уч миллион беш юз минг) сўм маблағ биржа орқали тўлаб берилсин.

 “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан Мирзачўл тумани       Боғбон ҚФЙ Ўхум кўчаси 5 уй 11 хонадонда яшовчи 1993 йилда туғилган “Ёшлар дафтари”га киритилган Худойбердиева Гуллола Норбай қизига ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган тикув машинаси харид қилиш учун 2500000 (Икки миллион беш юз минг) сўм маблағ биржа орқали тўлаб берилсин.

 “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан Мирзачўл тумани       Гулзор ҚФЙ Турон кўчаси 3 уй 2 хонадонда яшовчи 1992 йилда туғилган “Ёшлар дафтари”га киритилган Ширинова Шахноза Холматовнага ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган тикув машинаси харид қилиш учун 2500000 (Икки миллион беш юз минг) сўм маблағ биржа орқали тўлаб берилсин.

 “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан Мирзачўл тумани       Тошкент ҚФЙ Оқсув кўчаси 24 уй 2 хонадонда яшовчи 2003 йилда туғилган “Ёшлар дафтари”га киритилган Жиенова Шахноза Азимжон қизига ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган тикув машинаси харид қилиш учун 2500000 (Икки миллион беш юз минг) сўм маблағ биржа орқали тўлаб берилсин.

 “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан Мирзачўл тумани       Ержар МФЙ Яссавий кўчаси 31 уйда яшовчи 1995 йилда туғилган “Ёшлар дафтари”га киритилган Суюнова Шахло Абдуалим қизига ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган тикув машинаси харид қилиш учун 2500000 (Икки миллион беш юз минг) сўм маблағ биржа орқали тўлаб берилсин.

“Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан Мирзачўл тумани Мустақиллик МФЙ Сангзор кўчаси 20 уй 12 хонадонда яшовчи 2003 йилда туғилган “Ёшлар дафтари”га киритилган Баратова Зулфия Саноқул қизига ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган тикув машинаси харид қилиш учун 2500000 (Икки миллион беш юз минг) сўм маблағ биржа орқали тўлаб берилсин.

 “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилаётган 94251327 (Тўқсон тўрт миллион икки юз эллик бир минг уч юз йигирма етти) сўм маблағни мақсадли ишлатилди.

Бу каби ишлар туман сектор раҳбарлари, масъуллари ва ёшлар мутасаддилари томонидан мунтазам амалга оширилиб келинмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишдан иборатдир.

 

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар