Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » “Rele hunter” МЧЖ экотуризм фаолияти билан танишилди

“Rele hunter” МЧЖ экотуризм фаолияти билан танишилди

16 март 2022 йил
297
0

Маълумки, Республикада балиқчилик тармоғини қўллаб-қувватлаш, балиқчилик ва балиқ овлаш хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш, ушбу соҳада ер ва сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда интенсив технологияларнинг кенг жорий этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.08.2020 й. ПҚ-4816-сон "Балиқчилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори имзоланган эди.
Ушбу Қарор ижроси юзасидан Мирзачўл туманида ҳам тадбиркорлар ва мутасаддилар томонидан бир қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, “Янгидала” ҚФЙ худудида “AYS KAPITAL” (Реал хантер) ХК томонидан Экотуризм ва балиқчилик лойиҳаси ташкил этилди.

Жорий йилнинг 16 март куни туман ҳокимлиги ҳамда ОАВ билан ташкил этилган медиа-турда ушбу “Rele hunter” МЧЖ экотуризм фаолияти билан яқиндан танишилди. Лойиҳа қиймати 20 800 млрд. сўм тадбиркор маблағи асосида ташкил этилган бўлиб, бино қурилиши ва жиҳозларга 10 000 млрд. сўм, балиқ човоқлари ва озуқа олиш учун 10 000 млрд. сўм сарфланган.

 

 
Тадбиркор Азим Ибрагимовни суҳбатга тортар эканмиз, сўзи аввалида Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг “Қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди” деган сўзларини таъкидлаб ўтди. Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида, хусусан балиқчилик соҳасида ҳам кенг кўламдаги ислоҳотлар амалга оширилди. Шу жумладан, республикамизда овланадиган балиқларни кўпайтириш, янги турларини интродукция қилиш ва аквакультурада балиқ етиштириш борасида муайян ютуқларга эришилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Мирзачўл туман худуди иқлими ҳам иссиқсевар ва совуқсевар балиқ турларини етиштириш учун етарли имкониятларга эга. Интенсив ва ярим интенсив усулда етиштирилаётган балиқлардан миллионлаб даромад олиш мумкинлиги, бироқ бунинг учун қўлдаги сармоя ёки банкдан олинган кредитнинг ўзи етарли эмаслиги, балки ҳар бир бизнес илмга таяниши, балиқчилик соҳасида ҳам илмсиз бирор натижага эришиб бўлмаслигини англадик ва кўрдик.

 

Ҳа, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2939-сон “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2018 йил 6 апрелдаги ПҚ-3657-сон “Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, ва 2018 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4005-сонли “Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ушбу соҳа ривожини янги босқичга кўтарди.
Кичик бир ҳовузда балиқчилик билан шуғулланиш, шу тариқа мўмайгина даромад топиш, оила аъзоларингизни доимий равишда “луқмаи ҳалол” билан таъминлаш ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Инсон ақлу заковатининг юксак бўлишию, хотиранинг кучайишида бу неъматнинг ўрни нечоғлик беқиёс эканлигини биласизми? Ўзи балиқчилик билан шуғулланмаган ё балиқ овига қизиқмаган киши фарзандларини балиқ маҳсулотлари билан таъминлашга интилмаслиги ҳам сир эмас. Мутахассисларнинг таъкидлашича, балиқ гўшти том маънода мияни озиқлантиради, ўсмирни заковатли инсонга айлантиради. Оила мустаҳкамлиги, саломатлигини сақлашда ҳам балиқчиликнинг ўрни беқиёсдир.

Бу ерда балиқлар учун озуқа ҳам ишлаб чиқарилади, балиқлар личинка ҳолатидан тайёр маҳсулот даражасига келгунича барча жараён шу ернинг ўзида амалга оширилади. Хуллас, увулдириқ шу ерда катта қилиниб, сотувга чиқарилади. Азим Ибрагимов истаган одамга 0,5 ёки 3 сотих майдонда балиқ етиштиришни ўргатишини, ҳатто қурилмалар ва бассейнни истаган одамнинг хонадонига олиб бориб, ўрнатиб, чавоқларни ташлаб, “калитигача” тақдим эта олишини маълум қилди.

Келгусида балиқ турларини атрофлича ўрганиш, худуд шароитларида етиштиришни кенгайтириш янада ривож топади. Чунки, республикамизда тадбиркорликнинг барча турларини ривожлантиришга астойдил киришилган. Ҳеч шубҳа йўқки, яқин келажакда балиқчилик тармоғига инновацион янгиликлар жорий этилади, балиқчилар нафақат ички бозорни балки, экспортни ҳам кўзлай бошлайдилар. Албатта, бунинг учун ривожланган хорижий мамлакатлардаги каби янгиликка интилишдан, изланишдан асло тўхтамаслик лозим.

Мирзачўл туман ҳокимлиги

Матбуот хизмати


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

МИРЗАЧЎЛДА МЕДИА-ТУР ЎТКАЗИЛДИ
17 январь 2022, Понедельник
МИРЗАЧЎЛДА МЕДИА-ТУР ЎТКАЗИЛДИ
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар