Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » МИРЗАЧЎЛДА 12 НАФАР ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИГА ВЕЛОСИПЕДЛАР ТОПШИРИЛДИ

МИРЗАЧЎЛДА 12 НАФАР ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИГА ВЕЛОСИПЕДЛАР ТОПШИРИЛДИ

30 март 2022 йил
447
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-92-сонли Қарорига асосан маҳаллаларда ташкил этилган ёшлар етакчилари фаолиятини янада жонлантириш, самарали ташкил этиш мақсадида Мирзачўл туман ҳокими Ш.Ахмедов бошчилигида бир қанча ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, туман маҳаллий бюджетидан Мирзачўл туманидаги 12 та маҳаллада фаолиятини олиб бораётган ёшлар етакчиларининг иш самарадорлигини янада ошириш мақсадида уларнинг ҳар бирига хизмат велосипедлари топширилди.

Бир муддат олдин ёшлар етакчилари билан бўлиб ўтган учрашувда ушбу велосипедларни, Республика Ишчи гуруҳи аъзолари, масъуллар, туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан топширилди.

Ёш ислоҳотчилар учун яратиб берилаётган бу имконият маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш сифатини янада ошириш, кўзланган вазифаларни муваффақиятли бажаришга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар