МИРЗАЧЎЛДА ДХХ РАИСИ КУБОГИ МУСОБАҚАЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
Мирзачўл туманида Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи кубоги учун футбол ва минифутбол беллашувларига старт берилди.
Мирзачўл туман ҳокими Шерзод Ахмедов юртимизда спортга берилаётган юксак эътибор, спортнинг оммавийлигини ошириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни спортга кенг жалб қилиш чоралари кўрилаётгани, мазкур имкониятлардан ёшлар унумли фойдаланаётгани ҳақида гапирди. 16-30 ёшлар оралиғидаги ёшларни ўзида қамраб олган бу каби кенг кўламли мусобақалар камлигини, бунда ҳар бир маҳалла ўз шаънини ҳимоя қилиши, туман, вилоят ва республика босқичи турнирларида минг-минглаб ёшларнинг бир чемпионат йўлида курашга киришгани барчамизни жуда хурсанд қилаётганини айтиб, иштирокчиларга омад тилади.
Ёшлар ўртасида ўтказилаётган кубок баҳсларида туман маҳаллаларидан 12 та жамоалар майдонга тушмоқда.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати