Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » БАҲОРГИ АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ СИФАТЛИ АМАЛГА ОШИРАЙЛИК

БАҲОРГИ АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ СИФАТЛИ АМАЛГА ОШИРАЙЛИК

08 апрель 2022 йил
287
0

Жорий йилнинг 8 апрел куни Мирзачўл тумани Абай ФХХУ худудида туманнинг аграр соҳадаги салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб, соҳани жадал ривожлантириш, чигит экиш тадбирлари бориши, ер ва сувдан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш ҳамда озиқ-овқат лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги ишлар таҳлили юзасидан қишлоқ хўжалиги аграномлари ва раислар, класстердаги фермерлар ва масъул раҳбарлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази масъуллари иштирокида очиқ мулоқот ташкил қилинди. 

Ўтказилган тадбирда 2022 йил ҳосили учун иқлим шароитига мос, эртапишар навлар экилиши юзасидан баҳорги агротехник тадбирлар амалга оширилаётганлиги, чигит экиш мавсумини қисқа муддатда ва сифатли ўтказиш мақсадида уруғлик чигит кимёвий воситалар билан дориланган ҳолда тайёрланганлиги, пахта тўқимачилик кластерлари ва кооперациялар томонидан чигит тарқатиш шохобчалари мавсумга шай ҳолатга келтирилганлиги иш самарадорлигига етарлича таъсир кўрсатаётганлиги таъкидланди. 

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш; пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириш, бўшаган ерларга картошка, сабзавот, озуқа ва ёғ олинадиган экинларни экиш, шунингдек, янги интенсив боғ ва узумзорларни жойлаштириш ҳисобига экин майдонларини янада оптималлаштириш каби масалалар хусусида ҳам батафсил тўхталиб, зарур тавсия ва таклифлар билан ўртоқлашилди. 

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан мурожаат қилишиб, мутахассислардан тегишли жавоб олдилар.

Мирзачўл туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар