Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Нуронийлар ва маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди

Нуронийлар ва маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди

28 апрель 2022 йил
255
0

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.01.2022 йилдаги ПҚ-92-сонли қарорининг 5-банди 1- иловасида ҳар бир маҳаллада "Бир нуронийга ўн нафар ёш", "Кекса авлод учрашувлари" лойиҳаларини амалга ошириш вазифаси юклатилган. Жорий йилнинг 28-апрель куни Мирзачўл тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимида фуқаролар йиғинларида шакллантирилган "Бир нуронийга ўн нафар ёш" лойиҳасини ижросини таъминлаш мақсадида Мирзачўл туман нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Т.Норбоев, Мирзачўл туман Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Қ.Хўрозовлар маҳалла фуқаролар йиғинидаги нуронийлар ва маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида "Бир нуронийга ўн нафар ёш" лойиҳаси доирасида нуронийлар ва маҳалалардаги ёшлар етакчиларига керакли тавсия ва маслаҳатлар берилди. Мирзачўл нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Т.Норбоев, Мирзачўл туман Ёшлар агентлиги раҳбари Қ.Хўрозовлар маҳаллалардаги нуронийларга ва маҳаллалардаги ёшлар етакчиларига ўзларига бириктирилган ўн нафар ёшлар билан ишлашда амалга оширилаётган вазифалар юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини бердилар.

Маҳаллалардаги нуронийлар ва ёшлар етакчилари ҳам ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар