Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўлда кўп-кураш ҳарбий ватанпарварлик спорт  мусобақалари ёшларни ватанпарварликка чорлади  

Мирзачўлда кўп-кураш ҳарбий ватанпарварлик спорт  мусобақалари ёшларни ватанпарварликка чорлади  

03 май 2022 йил
512
0

 

 

Бугун юртимизда ёшларнинг таълим тарбияси, теран дунёқараши, Ватанга муҳаббат, садоқат туйғуларини шаклллантириш, меҳнатни улуғлаш, касбга, ҳунарга муҳаббат уйғотиш, эзгуликни шарафлаш каби фазилатларни юзага келтириш барчамизнинг олдимиздаги долзарб вазифа ва мақсадларимиздан асосийси бўлиб ҳисобланади. Мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишдек улуғ мақсадга эришиш йўлида асосий таянчимиз бўлган азму шижоатли ёшларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларга барча соҳаларда ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиб бериш давлат сиёсатининг ҳам устувор йўналишидир. 

Зеро, мамлакатимиз келажагини белгилашда шижоатли, қатъий, мақсадни аниқ қўйиб, шу асосда ҳаракат қилаётган ёшларнинг ўрни катта. Келажак эгаларининг баркамол бўлиб вояга етиши, илму фан, замонавий техника ва технологияларни пухта эгаллаши, давр талаблари асосида таълим ва тарбия олиши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун етарлича шароитлар муҳайё этилаяпти.

Ана шундай юқоридаги муҳим вазифалардан келиб чиқиб, ёшларни Ватанга, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом, баркамол авлодни вояга етказиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида бугун юртимизнинг барча чегара олди туманларида “Кўпкураш” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақалари ўтказилмоқда.

Жумладан, Мирзачўл тумани, 1-сектор худудидаги "Мустақиллик" МФЙда жойлашган "Алпомиш" спорт ўйингоҳида Жиззах вилояти,  Мирзачўл туманидаги чегара қисмларидан бири, туман ҳокимлиги, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман Спортни ривожлантириш бўлими билан ҳамкорликда чегара ҳудуд ёшлари учун кўп-кураш ҳарбий ватанпарварлик спорт  мусобақалари  тумандаги 4 та сектор маҳаллалари ёшлари иштирокида бўлиб ўтди. Тадбир аввалида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий соха, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари У.Рустамов сўзга чиқиб, ушбу мусобақа ёшлар ўртасида 2016 йил 14 сентябрдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунни тарғиб қилишда, уларда ватанпарварлик туйғуларини ўстиришда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда миллати, тили ва касбидан қатъи назар, ёшларда Ватанга садоқат туйғусини шакллантириш, уларни ўз фуқаролик бурчи ва конституцион мажбуриятларини бажаришга, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга қодир шахслар этиб тарбиялашга йўналтирилган давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотларининг мақсадли фаолияти эканлигини, ёшларда мафкуравий иммунитетни кучайтириш, уларни турли ёт ғоя ва таҳдидлардан асраш, ўз мустақил фикрига эга, иродали, фидойи ва ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялаш энг асосий мақсадларимиздан бирига айланмоғи лозимлигини гапириб ўтди ва иштирокчиларга омад тилади.

Мусобақа низомига кўра, иштирок этадиган жамоалар чегараолди ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи 18 дан 30 ёшгача бўлган 8 нафар аъзодан иборат бўлиб, Ёшлар ишлари агентлиги бўлими, маҳалладаги ёшлар етакчиси, фуқаролар йиғини ва маҳалла профилактика нозирлари томонидан тузилган. Мусобақанинг Мирзачўл туман босқичида ҳудуддаги тўртта сектор таркибидаги чегараолди маҳаллаларида яшовчи уюшмаган ёшлардан ташкил топган жамоалар иштирок этди. 

Кўпкураш мусобақаларида жамоалар савол-жавоб, стрит ворк аут (турник), арқон тортиш, эстафета югуриши, тош кўтариш каби жами 8 шарт бўйича куч синашди. Қизғин курашларга бой, қизиқарли ўтган,  қарийб 4 кун давом этган мусобақалар якунида 1-сектор ёшлари ўртасида "Янгидала" қишлоқ фуқаролар йиғинидаги туман ХТБга қарашли 8-умумтаълим мактабининг "Ватанпарвар" жамоаси, 2-сектор ёшлари ўртасида "Мирзадала" шаҳарчасининг "Ватанпарвар" жамоаси, 3-сектор ёшлари ўртасида "Ғалаба " маҳалла фуқаролар йиғинининг "Хумо" жамоаси, 4-сектор ёшлари ўртасида "Тошкент" қишлоқ фуқаролар йиғинининг "Бургут" жамоалари сектор босқичларида ғолиб бўлиб, туман босқичига йўлланма олдилар. Бу мусобақа ёшлар учун нафақат жисмоний имкониятларини синовдан ўтказиш, маънавий, руҳий жиҳатдан чиниқиш ҳам бўлди. Улар бирдамлик, жамоа бўлиб курашиш кўникмаларини эгалладилар. 

Ҳа, Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш барчамиз учун ўз долзарблиги ва аҳамиятини ҳеч қачон йўқотмайдиган масаладир. Барчамизга аёнки, ҳарбий-ватанпарварлик - ёшларда Ватанни фидокорона ҳимоя қилишга тайёрлик ва бунга қодирликни шакллантиришга йўналтирилган. Шу сабабдан, ёшларда мафкуравий иммунитетни кучайтириш, уларни турли ёт ғоя ва таҳдидлардан асраш, ўз мустақил фикрига эга, иродали, фидойи ва ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялаш энг асосий мақсадлардан бирига айланмоғи лозим. Бу мусобақалар эса мана шу мақсадларнинг рўёбга чиқмоғи учун дастуриламал вазифасини ўтайди десак янглишмаган бўламиз.

Мирзачўл туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар