Мирзачўл туманида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 17 май куни давом этади
Жорий йилнинг 17 май куни қуйидаги:
- “Янгидала” қишлоқ фуқаролар йиғинида соат 9-00 да Янгидала маданият маркази биносида.
- “Боғбон” қишлоқ фуқаролар йиғинида соат 9-00 да Ўзбек-Қозоқ миллий драмма театри биносида.
- “Ўзбекистон” қишлоқ фуқаролар йиғинида соат 9-00 да 11-умумтаълим мактаби биносида.
- “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 9-00 да Мирзачўл касб-ҳунар мактаби биносида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар
“Янгидала” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига
НОМЗОДЛАР
Шарифов Зуфаржон Зарифуллаевич 1978 йилда туғилган, миллати-тожик, маълумоти - олий, мутахассислиги рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.
Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 2002 йилда “Янгидала” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 8-умумтаълим мактаби ўқитувчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Таълим тизимида 23 йилдан ортиқ меҳнат қилган.
Ҳозирги кунда Мирзачўл тумани 8-умумтаълим мактаби ўқитувчиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Янгилада” қишлоқ фуқаролар йиғинида 40 йилдан буён доимий яшайди.
Бобоқулов Уктам Эшқуватовичнинг таржимаи ҳоли
Бобоқулов Уктам Эшқуватович 1975 йилда туғилган, миллати - ўзбек, маълумоти - олий, мутахассислиги кимё-биология ўқитувчиси.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 1997 йилда Сурхандарё вилояти Шўрчи тумани 46-умумтаълим мактаби ўқитувчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Таълим тизимида 25 йилдан ортиқ меҳнат қилган.
Ҳозирги кунда Мирзачўл тумани 15-умумтаълим мактаби ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Янгидала” қишлоқ фуқаролар йиғинида 14 йилдан буён доимий яшайди.
“Боғбон” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига
НОМЗОДЛАР
Хасанов Тошпўлат Эсиргаповичнинг таржимаи ҳоли
Хасанов Тошпўлат Эсиргапович 1961 йилда туғилган, миллати-ўзбек, маълумоти - олий, мутахассислиги она тили ва адабиёт ўқитувчиси.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 1983 йилда Сирдарё вилояти Сардоба тумани 6-умумтаълим мактаби ўқитувчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Таълим тизимида 17 йилдан ортиқ меҳнат қилган.
Ҳозирги кунда Мирзачўл тумани 3-умумтаълим мактаби она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Боғбон” қишлоқ фуқаролар йиғинида 10 йилдан буён доимий яшайди.
Бобоев Исмоил Шербоевичнинг таржимаи ҳоли
Бобоев Исмоил Шербоевич 1965 йилда туғилган, миллати - тожик, маълумоти - олий, мутахассислиги муҳандис-зоотехник.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 1987 йилда Дўстлик тумани Раҳимов номли давлат хўжалиги сут товар фермаси зоотехник вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Давлат органларида 7 йилдан ортиқ раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилган.
Ҳозирги кунда Мирзачўл тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Боғбон” қишлоқ фуқаролар йиғинида 50 йилдан буён доимий яшайди.
“Ўзбекистон” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига
НОМЗОДЛАР
Қувондиқов Хабибулла Ибодуллаевичнинг таржимаи ҳоли
Қувондиқов Хабибулла Ибодуллаевич 1970 йилда туғилган, миллати-ўзбек, маълумоти - олий, мутахассислиги она тили ва адабиёт ўқитувчиси.
Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1990 йилда Жиззах вилояти Мирзачўл тумани “Ўзбекистон” давлат хўжалиги бўлим бошлиғи вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Ички ишлар органлари тизимида 19 йилдан ортиқ меҳнат қилган.
Ҳозирги кунда пенсияда, хусусий тадбиркорлик билан шуғулланади. “Ўзбекистон” қишлоқ фуқаролар йиғинида 50 йилдан буён доимий яшайди.
Абдукаримова Шохидахон Усмонжоновнанинг таржимаи ҳоли
Абдукаримова Шохидахон Усмонжоновна 1980 йилда туғилган, миллати - ўзбек, маълумоти - олий, мутахассислиги миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 1999 йилда Мирзачўл тумани 11-умумтаълим мактаби ўқитувчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Таълим тизимида 22 йилдан ортиқ меҳнат қилган.
Ҳозирги кунда мазкур мактаб ўқитувчиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Ўзбекистон” қишлоқ фуқаролар йиғинида 25 йилдан буён доимий яшайди.
“Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига
НОМЗОДЛАР
Кажабаева Қарлгаш Алтписовнанинг таржимаи ҳоли
Кажабаева Қарлгаш Алтписовна 1972 йилда туғилган, миллати-қозоқ, маълумоти - тугалланмаган олий, мутахассислиги педагок.
1994 йилда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Жиззах вилояти Мирзачўл тумани қўмитаси ҳисоб-китоб бўлими мудири вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Турли хил давлат ташкилотларида 9 йилдан ортиқ раҳбарлик лавозимида меҳнат қилган.
Ҳозирги кунда Мирзачўл тумани “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият юритиб келган. Туманда 50 йилдан буён доимий яшайди.
Хамзаев Ўктам Амировичнинг таржимаи ҳоли
Хамзаев Ўктам Амирович 1965 йилда туғилган, миллати-ўзбек, маълумоти-олий, мутахассислиги мусиқий таълим.
Оилали, 5 нафар фарзанди бор. 1988 йилда Дўстлик тумани 10-умумтаълим мактаби ўқитувчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Таълим тизимида 34 йилдан ортиқ меҳнат қилган.
Ҳозирги кунда Жиззах давлат педагогика институти ҳузуридаги Агросаноат техникуми ўқитувчиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. Туманда 11 йилдан буён доимий яшайди.