Тумандаги маънавий маърифий ишларнинг ҳолати ўрганилди
Жорий йилнинг 4 июль куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Мирзачўл тумани бўлинмаси томонидан вилоят Маънавият ва маърифат Кенгашининг 2021 йил 3 мартдаги 01-398 -сонли йиғилиш баёнининг 6-иловаси, Мирзачўл тумани ҳокимининг 2022 йил 25 февралдаги № 01-239 сонли баёни ҳамда 2022 йил 17 июндаги №01-789 сонли маънавий -маърифий ишларнинг ижросини таъминлашга доир топшириқ хати ижроси асосида тумандаги корхона ва ташкилотларда маънавий маърифий ишларнинг холати ўрганилди.Жумладан Уз Миллийбанк АЖ Мирзачўл филиали,туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси,Жиззах сув таъминоти МЧЖ ,туман Молия бўлимида ўрганишлар олиб борилганда маънавий-маърифий ишларнинг янги тизимини яратиш бўйича 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар етарли даражада олиб борилмаганлиги маълум бўлди.Жумладан Жиззах сув таъминоти МЧЖ да ташкилотнинг ҳамкорлик режалари тасдиқланмаганлиги ,унинг ижроси бўйича амалий ишлар бажарилмаганлиги,маънавий -маърифий ишларга ташкилотдан масъул ходимга вазифа юклатилмаганлиги,маънавият ва маърифат хонаси ёхуд маънавият ва маърифат бурчаклари ташкил этилмаганлиги маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги"Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида"ги ПҚ-3160-сонли,2019 йил 3 майдаги "Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4307 сонли хамда Президентмизнинг 2021 йил 26 мартдаги"Маънавий маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5040 сонли қарорлари бўйича амалий ишларнинг ахволи ўрганиб чиқилганда Уз Миллийбанк АЖ Мирзачўл филиали,туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида ҳам бир қанча камчиликларнинг мавжудлиги аниқланди.
Туман Молия бўлимида юқоридаги ташкилотларга қараганда бир мунча ишлар амалга оширилган бўлиб маънавий маърифий ишларга бириктирилган ходим Президентимиз томонидан маънавий-маърифий ишларга доир қабул қилинган қарорларнинг ижросини бажаришга масъулият билан ёндошганлиги маълум бўлди. Ташкилот худуди атрофларида ободонлаштириш ишлари ўрганилганда эса туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси,Жиззах сув таъминоти МЧЖ, туман Агросуғурта, туман Қишлоқ ҳужалиги бўлими ҳовлиси ва кириш қисмларида бегона ўтлар умуман тозалаб олинмаганлиги маълум бўлди.
Ташкилот рахбарлари ва маънавий-маърифий ишларга масъул ходимларга юқоридаги камчиликларни бир хафта муддатда бартараф этиш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилиб ишчи гуруҳи томонидан туман Маънавият ва маърифат Кенгашига тақдим этиш учун далолатномалар тузилди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати