Одам савдоси глобал муаммо
Бугунги кунда фуқароларимизнинг одам савдоси қурбонига айланиб қолишини олдини олиш борасидаги профилактик ишлар барча давлат ташкилотларининг устувор вазифаси сифатида белгиланган.
Бу борадаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг "Одам савдосига қарши кураш тўғрисида"ги қонуни ҳамда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг тегишли меъёрий ҳужжатлари талаблари асосида ташкил этилиб келинмоқда.
Одам савдоси билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш бўйича мамлакатимизда кескин чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, бу борада жиноят қонунчилигимизда ҳам жавобгарликлар белгилаб берилган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддасига кўра, одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш жинояти учун уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади, оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда уч йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари қўлланилади.
Кўриниб турибдики жазо оғир, бундан ушбу турдаги жиноятлар билан шуғулланувчи шахслар ўзларига тегишли хулосалар чиқариши керак, зеро, Ўзбекистон Республикасида ҳар қандай жиноят учун жазо муқаррардир.
Жўраев Мухаммади Мухитдинович
Жиноят ишлари бўйича
Мирзачўл туман судининг раиси