Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » “Бир нуроний ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг Мирзачўл туман босқичи ўтказилди

“Бир нуроний ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг Мирзачўл туман босқичи ўтказилди

19 июль 2022 йил
617
0

Фарзандларимиз онгида элу юртга, Ватанга муҳаббат туйғулари оилада, яшаб турган маҳаллада шаклланади. Мамлакатнинг эртанги куни, тинч ва обод бўлиши энг олдин мана шу кичик жамиятда ўсиб-унаётган болаларимизга боғлиқ.

Қайси оилада, қайси маҳаллада тарбия яхши йўлга қўйилар экан, ўша оила, ўша маҳалла гуллаб-яшнайди. Оила, одоб-аҳлоқ ва таълим-тарбияга эътибор қон-қонимизга сингиб кетган бурчларимиздандир.

“Бир болага етти қўшни ота-она” деган ибратли мақол ҳам айнан халқимизга хос. Оила ва жамият, оила ва маҳалла муносабатлари билан боғлиқ бой миллий анъаналар, миллий қадриятларнинг илдизларини, аждодларимиз меросини ўрганиш ва оммалаштириш, миллий оилавий тарбияда умуминсоний қадриятларнинг ўрнини юксалтириш ва унинг оилада уйғунлашувини таъминлаш, ёш авлодда маънавият, маданият, маърифатни янада юксалтирш орқали оилада баркамол авлодни тарбиялаш, никоҳнинг муқаддаслигини ёшларга тушунтириш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, оилаларни мустаҳкамлаш, бой ҳаётий тажрибага эга, баркамол авлодни тарбиялашда энг самарали усулларни қўллаб, барчага ибрат бўлган нуронийлар фаолиятини оммалштириш ва уларни рағбатлантириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 мартдаги “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уланинг ҳаёт даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 167-сон қарорларининг ижроси таъминлаш мақсадида “Бир нуроний ўн ёшга масъул” кўрик танлови ўтказилмоқда.

“Бир нуроний ўн ёшга масъул” кўрик танловнинг мақсади – Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш, тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган, ишсиз ёшларга бириктирилиб, уларнинг муаммоларини бевосита ҳал этишга ёрдам беради. Қолаверса, ёшларни Ватанга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат, мамлакатда оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбияланишига ва жамиятда ўз ўрнини топишига ҳисса қўшишдан иборат.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги Жиззах вилояти Мирзачўл туман бўлими, Республика маънавият ва маърифат маркази Мирзачўл туман бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Мирзачўл туман бўлинмаси, Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида кўрик танловнинг туман босқичи ўтказилди.

Кўрик танлов 3 шарт асосида ўтказилди. Танлов қизғин баҳс ва мунозаралар билан ўтди. Танловда фахрли ўринни олган нуроний фаолларга Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари, сенатор С.Турдиев ташаккурномаси ва пул мукофотлари топширилди.

Тақдирлаш маросимида Жиззах вилояти маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси мутахассислари Б.Эшалиев, Р.Тошпўлатов, Мирзачўл туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи С.Байматов, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи бошлиғининг нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Т.Норбоевлар томонидан ташаккурномалар ва эсталик совғалари топширилди.

 

 

1-ўрин ташаккурнома ва 2 100 000 сўм пул мукофоти "Ипак йўли" ҚФЙнинг нуронийлар фаоли, кексалар малаҳат гуруҳи раҳбари А.Нурбоев, 2-ўрин ташаккурнома ва 1 500 000 сўм пул мукофоти "Ержар" МФЙ нуронийлар фаоли П.Байзоқов,, 3-ўрин ташаккурнома ва 900 000 минг сўм пул "Янгидала" ҚФЙ нуроний фаоли У. Сафаровга топширилди.

Эсталик совғалари 9 та маҳалла фуқаролар йиғинлари нуроний фаолларига ҳам топширилиб, ишларига ривож ва мустаҳкам соғлик тилаб қоламиз.

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар