Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » МИРЗАЧЎЛ: БИЛИМЛАР САРИ ЧОРЛАР БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ

МИРЗАЧЎЛ: БИЛИМЛАР САРИ ЧОРЛАР БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ

05 сентябрь 2022 йил
184
0

 

Атроф тилларанг тусга кириб, табиатнинг яна бир фасли – олтин куз кириб келди, ёз бўйи мириқиб дам олган ўғил-қизлар яна мактаб томон йўл олишди.

Бешинчи сентябрь – Билимлар куни ўқувчиларни ўз бағрига чорлади. Бошланган янги ўқув йилида Мирзачўл тумани мактабларининг 1-синфларига 997 нафар ўқувчи қабул қилинди.

 

Барча таълим муассасалари сингари 8- умумтаълим мактабида ҳам янги ўқув йилининг бошланиши – Билимлар куни тадбири "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" шиори остида бўлиб ўтди.

Янгидала ҚФЙ, 1-сектор ҳудудидаги 8-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган "Биринчи қўнғироқ" тадбирида, Мирзачўл тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шерзод Аҳмедов иштирок этди ҳамда ўз табригини йўллади.

402 нафар ўқувчи таҳсил олаётган мактабнинг 1-синфларига бу йил 49 нафар жажжи ўғил-қизлар қабул қилинди.

Маълумот ўрнида, Мирзачўл туманидаги барча мактаблар ўз бағрига 9400 нафар ўқувчини қабул қилди.

Мирзачўл тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар