Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Алимент тўлашдан бўйин товлаган шахсга 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди

Алимент тўлашдан бўйин товлаган шахсга 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди

29 ноябрь 2022 йил
250
0
Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди томонидан 2022 йил 23 ноябрь куни фарзанди учун алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаган шахсга нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди.
Иш тафсилотларига кўра К.Камронов (исм фамилияси ўзгартирилган) фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судининг 2021 йил 19 ноябрдаги суд буйруғига асосан, турмуш ўртоғи З.Зуннунованинг тарбиясида бўлган бир нафар 2021 йил 17 сентябрда туғилган вояга етмаган фарзандининг алименти учун икки ойдан ортиқ муддат мобайнида, яъни 2022 йил июнь ойидан 2022 йилнинг 1 ноябрь куни ҳолатига бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан жами 2.829.000 сўм алимент пулларини ва моддий таъминот пулларини тўламасдан, вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаган.
Ҳуқуқбузар томонидан вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлиги натижада ҳозирги кунга қадар жами 2.829.000 сўм алимент қарздорлиги вужудга келган.
Мирзачўл туман суди томонидан фуқаро К.Камронов Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, суд залидан қамоққа олинган.
Маълумот ўрнида шуни маълум қилиш керакки, алимент қарздорлиги учун маъмурий жазо тайинланганидан кейин ҳам алимент қарздорлиги ҳуқуқбузар томонидан бартараф этилмаса, ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноят иши очилади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддасида қуйидаги жазо чоралари белгиланган. 
Жумладан, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
Ўша қилмиш хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, — икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
Агар шахс алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни тўлиқ тўлаган бўлса, у жавобгарликдан озод қилинади.


Мухаммади Жўраев
Жиноят ишлари бўйича
Мирзачўл туман судининг раиси
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар