Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Қишлоқ хўжалигида улкан марраларни забт этган мирзачўлликлар байрамни кўтаринки руҳ, хуш кайфият билан нишонламоқда

Қишлоқ хўжалигида улкан марраларни забт этган мирзачўлликлар байрамни кўтаринки руҳ, хуш кайфият билан нишонламоқда

14 декабрь 2022 йил
227
0
Президентимизнинг ташаббуси билан мамлакатимизда декабрь ойининг иккинчи якшанбаси – “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” этиб белгиланган бўлиб, ушбу сана юртимизнинг барча ҳудудларидаги каби Мирзачўл туманида ҳам бўлиб ўтди.

Тумандаги "Садаф" тантаналар мажмуасида тўкин дастурхон ёзилиб, тадбирга қишлоқ ва сув хўжалиги ташкилотлари ходимлари, миришкор деҳқон ва фермерлар, чорвадор ва пиллакорлар, меҳнат фахрийлари, алоқадор ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилди. Шунингдек, ушбу байрам тадбирларида соҳа илғорлари, фахрийлар, сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги кластерлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
– Бугунги кунда жамиятимизда ҳеч бир соҳа вакили Президентмизнинг эътиборидан четда қолаётгани йўқ десам адашмаган бўламан, – дейди Мирзачўл тумани ҳокими биринчи ўринбосари М.Маллаев. – Бунинг исботини эса чиқарилаётган қонун ва қарорлардан, ўз касбига садоқат кўрсатиб, халқ, юрт манфаати йўлида ҳалол меҳнат қилаётган турли соҳалар вакилларига қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликда яққол кўришимиз мумкин. 
Туманимиз фермер хўжаликлари ҳамда пахтачилик ва ғаллачилик кластер корхоналари томонидан жорий йилда 13 минг 700 гектар ғалла майдонларидан 35 минг 978 тонна бошоқли дон маҳсулотлари етиштирилди, пахтачиликда эса 12 минг 500 гектар майдонда ғўза парваришланиб, 47 минг 695 тонна ёки шартномавий режага нисбатан 109,4 фоизга бажарилган бўлса, пиллакорлармиз томонидан 76 тоннадан зиёд пилла етиштирилди. Албатта, бу рақамлар ортида уйқусиз тунлар, тинимсиз меҳнат ётганлигини барчамиз чуқур ҳис қилиб турибмиз.
Туман ҳокими ўринбосари ўз сўзи якунида барча йиғилганларни – Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан табриклади.

Ушбу тадбирда, жорий қишлоқ хўжалиги мавсумида юқори натижаларни кўрсатган, ўзининг фидокорона меҳнати билан намуна бўлган соҳа ходимлари ва жараёнда фидокорона меҳнат қилган раҳбар ва ходимлар, заҳматли меҳнати, фидойилик ва ташаббускорлиги мужассам эканлиги алоҳида таъкидланди.  

Бу йил мирзачўллик меҳнаткашлар Давлатимиз раҳбари томонидан юклатилган вазифаларни ва ўз олдиларига қўйган марраларни юқори кўрсатгичлар билан уддалаб, қишлоқ хўжалиги мавсумини ёруғ юз билан якунлашмоқда. 

- Бугун барчамизда ислоҳотларимизга дахлдорлик ҳисси, меҳнатимиз самарасига бўлган ишонч ортмоқда. Бу жиҳатлар деҳқону фермерларимизнинг фидокорона меҳнати туфайли мўл ҳосил етиштирилаётганида ҳам яққол намоёндир.

Пахтачилик, ғаллачилик, пиллачилик ва умуман бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда мирзачўллик миришкорлар, сув тақчиллигига қарамай юқори натижаларни қўлга киритди. Бу улкан ютуқларда туманимиз меҳнаткашлари ва туман аҳлининг муносиб ҳиссаси бор.

Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки туманда ҳар йилгидек, 2022 йилда қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида юқори натижаларга эришилди.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан шартнома бўйича пахта, ғалла, пилла, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ҳамда озиқ-овқат дастурларида белгиланган режалар ортиғи билан бажарилди,  - дейди биз билан суҳбатда  "SANGZOR TEKSTIL" МЧЖ раҳбари Ш.Соатов.- Дарвоқе, шу ўринда нафақат туманда қишлоқ хўжалиги ходимларининг жамоа-шартномавий ҳужжатларда меҳнат хавфсизлиги даражасини кўтариш, иш ўринларида санитар-гигиеник вазиятни яхшилаш, ходимларни якка тартибдаги ва жамоавий ҳимоя воситалари, санитар-маиший хоналар билан таъминлаш, иш ўринларини шаҳодатдан ўтказиш, меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этиш, зарарли меҳнат шароитлари учун ходимларга имтиёз ва компенсациялар бериш масалаларига ҳам катта эътибор қаратилганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Буларнинг барчаси эса қишлоқ хўжалигидаги улкан зафар марраларини забт этишда муҳим аҳамият касб этди. Қишлоқ хўжалигида улкан марраларни забт этган мирзачўлликлар байрамни бу йил ана шундай кўтаринки руҳ, хуш кайфият билан нишонламоқда.

Мирзачўл туман ҳокимлиги 
Матбуот хизмати 
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар