Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўл тумани ҳокими Ахмедов Шерзод Маликовичнинг “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан соха вакилларига йўллаган табриги

Мирзачўл тумани ҳокими Ахмедов Шерзод Маликовичнинг “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан соха вакилларига йўллаган табриги

13 ноябрь 2022 йил
324
1
Ҳурматли шифокорлар, ва тиббиёт соҳасининг фидоийлари!

Ҳаммамизга маълумки, 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ҳар йили ноябр ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда “Тиббиёт ходимлари куни” байрам сифатида кенг нишонланиб келмоқда.

Мамлакатимизда жамиятимизнинг барча жабҳалари сингари тиббиёт тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, профилактика, диагностика ва даволаш ишлари самарадорлигини оширишда муҳим омил бўляпди. Президентимиз “Халқ тиббиёт соҳасига қанчалик ишонса, давлатга ҳам шунчалик ишонади. Халқ кўрсатилаётган тиббий хизматлардан рози бўлса – давлатдан, бугунги юритилаётган сиёсатдан ҳам рози бўлади”, деб бир неча бор такрорламоқда.
Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкам қарор топтириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳар бир фуқаронинг соғлиғини асраб-авайлаш, уларни малакали тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олишга катта эътибор қаратилмоқда.
Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида, эндиликда тиббий хизматнинг асосий вазифаси касалликларни даволаш эмас, балки уларнинг олдини олишга, аҳолининг саломатлик кўрсаткичларини яхшилашга, узоқ умр кўришига ҳисса қўшишга йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир.

Бундай ишларда инсон саломатлигини асрашдек эзгу ва савобли ишга ўзини бағишлаган соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларининг меҳнати беқиёс. Азиз ва қадрдон шифокорлар, барчангизни “Тиббиёт ходимлари куни” - касб байрамингиз муносабати билан чин дилдан самимий муборакбод этаман.

Бугунги кунда Мирзачўл туманида соғлиқни сақлаш тизимида 54 нафар шифокор, 445 нафар ҳамшира ва 12 нафар акушер ходимлар меҳнат қилишмоқда. Айнан улар фуқароларнинг кўнглини кўтариб, аҳоли саломатлигини асрашга ва мустаҳкамлашга ёрдам беришмоқда.

Қадрли тиббиёт соҳаси ходимлари!

Шу ўринда таъкидлаб ўтмоқчиманки, шифокорлик касби – энг машаққатли ва шу билан бирга шарафли касблардан бири ҳисобланади. Чунки, сизнинг маҳоратингиз, малакангиз, маъсулиятингиз инсонларнинг ҳаёти ва тақдирида муҳим ўрин эгаллайди.

Сизларни ва сизлар орқали туманимиздаги барча соғлиқни сақлаш фидоийларини “Тиббиёт ходимлари куни” билан яна бир бор чин қалбимдан ҳамда бутун мирзачўлликлар номидан самимий табриклаб, машаққатли ва шарафли меҳнатларингизда улкан зафарлар, мустаҳкам соғлиқ, оилаларингизга тинчлик-тотувлик, эзгу ишларингизда улкан муваффақиятлар тилаб қоламан! Халқ саломатлиги йўлидаги ишларингиз ҳамиша бардавом бўлсин!

Байрамингиз муборак бўлсин!
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (1)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Rajabboyev Mansur Ilxomjon oʻgʻli
Rajabboyev Mansur Ilxomjon oʻgʻli Гости 13 ноября 2022 10:18
Elektr energiyasi oʻchirishmasin Gulzorda gaz yoʻq chaqaloqlarimiz bor uyimizni isita ololmayapmiz 
Фойдали ҳаволалар