Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

16 декабрь 2022 йил
309
0
Мирзачўл туман ҳокимлиги, жорий йилнинг 15 декабрь кунида ижтимоий тармоқлардаги “@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston” каналидаги “Кран суви ҳам, ариқ суви ҳам йўқ. 3 километрдан cув ташиймиз” мавзусидаги аноним мурожаат тарқалганлиги бўйича қуйидагиларни маълум қилади.



Ушбу ҳолат юзасидан туман мутасадди ходимлари томонидан тумандаги “Тошкент” қишлоқ фуқаролар йиғини худудида жойлашган ушбу Олтин водий кўчасига бориб, жойида ҳолат ўрганилди.
Ҳудудда бундан бироз олдин айрим лотоклар қулаб қолганлиги оқибатида аҳоли томорқаларига борадиган оқар сув тўхтаб қолганлиги сабабли, дарҳол туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан зарур чоралар кўрилиб, тузатиш таъмирлаш ишлари ҳозирда амалга оширилмоқда.
Шунингдек, “Жиззах сув таъминоти” МЧЖ Мирзачўл туман филиали томонидан ҳар бирида 5 тоннадан сув бўлган 2 та махсус сув ташиш машиналари жўнатилди, аммо аҳолининг кўпчилиги томонидан уларга сувнинг пулини тўлаб сотиб олишдан кўра ўзларининг олдинги ҳолатида ташиб ичиш қулайлиги билдирилди.

Мурожаатда келтириб ўтилган “Яқинда сув келтириш учун каналга борган 2 бола чўкиб нобуд бўлди” деган хабар фейк хабарлиги, бу ҳодиса бундан 3 йил олдин бўлган бўлиб,  қўшни жойдан бўлган чўпоннинг икки фарзанди каналга чўмилиш мақсадида тушиб, ҳалок бўлганлиги аниқланди.


Биз борганимизда, аҳолига газбалонлар тарқатилаётганлиги, маҳаллий фуқароларнинг газ ва электр энергияси ходимларидан шикояти йўқлигини, улар вақтида хабар олишларини таъкидладилар.
Бу борада батафсил ўрганилиб, яна қўшимча маълумотлар бериб борилади.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@mirzachultumani
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
17 март 2022, Четверг
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
24 февраль 2022, Четверг
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
12 январь 2022, Среда
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар