Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мутахассис огоҳлантиради

Мутахассис огоҳлантиради

04 январь 2023 йил
161
0

Ҳурматли Мирзачўл туман аҳолиси!

"103"га иситма билан мурожаат қилган ҳар бир болани албатта госпитализация қилиш керак.

Агар амбулатор поликлиникаларга ҳам иситмалаган бола бўйича хабар келса, уларни уйда қолдирмасдан, ҳеч қандай дори воситасини буюрмасдан госпитализация қилиш шарт.

Ҳар бир ота-онага тушунтириш, онлайн патронаж тизимини тиклаш, шамоллаган ва иситмалаган болаларни ўзбошимчалик билан даволамасдан шифокорга мурожаат қилишларини таъминлаш керак.

Ота-оналарга шифокор тавсиясисиз ва рецептсиз дори воситалари сотиб олмасликларини, шифокор айнан бир дорихонадан харид қилишни тавсия этган дори воситаларни сотиб олишдан олдин бошқа шу соҳа мутахассиси билан ҳам маслаҳатлашишларини қатъий тавсия қилиш лозим.

Док-1 МАКС дори воситасини рецептсиз ҳолда ҳам, рецепт билан ҳам сотиб олмасликларини қатъий тайинлаш шарт.

Барча оммавий ахборот воситалари, поликлиникалар ва маҳаллалар орқали бу тавсияларни одамларга етказиш, Док-1 МАКС ва Quramax фирмасининг бошқа сиропларини сотиб олмаслик ҳақида хабар бериш зарур.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар