Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » "Ёш чегарачилар" ҳарбий ватанпарварлик мусобақасининг Мирзачўл туман босқичи ўтказилди

"Ёш чегарачилар" ҳарбий ватанпарварлик мусобақасининг Мирзачўл туман босқичи ўтказилди

30 март 2023 йил
486
0

“Ёш чегарачилар” ҳарбий ватанпарварлик мусобақаси мана бир неча йилдирки мунтазам ўтказилиб, ёшлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олишади. Бу мусобақа Ватанимиз хавфсизлигини таъминлаш учун ўсиб бораётган ёш авлодда жавобгарлик ҳиссини шакллантириш, ёшлар орасида давлат чегарасининг ҳимояси шарафли бурч эканлигини тарғиб қилиш, чақириққача тайёргарлик ёшидаги ўсмирларни чегара қўшинлари сафларида хизмат қилишга тайёрлаб бориш, ёшларда ватан сарҳадлари муқаддас эканлиги ҳақидаги тушунчани мустаҳкамлаш мақсадида ҳар йили ўтказилиб келинади.

 

 

Жорий йилнинг 30 март куни Мирзачўл туман ҳокимлиги, Жиззах вилоятида жойлашган чегара қўшинларига қарашли 9258-ҳарбий қисм, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Халқ таълими бўлими, Спорт бўлими, туман Тиббиёт бирлашмаси, туман чегара постлари билан биргаликда Алпомиш спорт ўйингоҳида таълим муассасалари ёшлари ўртасида “Ёш чегарачилар” ҳарбий ватанпарварлик мусобақасининг Мирзачўл туман босқичи ўтказилди.

Мусобақада туманнинг чегараолди ҳудудларидаги 1-2-8-9-10-11-13-14-15-16-17-20-умумтаълим мактабларининг чақирувга қадар тайёргарлик ёшидаги ўқувчи ёшларидан тузилган ёш чегарачи клублари аъзолари ўзаро беллашдилар.

Жами 13 та мактаб жамоалари қатнашди, жумладан

1-мактабнинг “Жалолиддин издошлари”,

2-мактабнинг “Сархадлар”

8-мактабнинг “Ватанпарвар”,

9-мактабнинг “Бургутлар”,

10-мактабнинг “Темурийлар”,

11-мактабнинг “Лочинлар”,

13-мактабнинг “Ёш чегарачилар”,

14-мактабнинг “Ёш гвардия”,

15-мактабнинг “Қалқон”,

16-мактабнинг “Шунқорлар”,

17-мактабнинг “Алпомиш”,

18-мактабнинг “Темурбеклар”,

20-мактабнинг “Адолат” жамоалари қатнашдилар.

Жамоалар кўрик-танлов Низомида белгиланган сафда юриш, турникка тортилиш, югуриш каби 16 та шарт асосида ўзаро беллашдилар. 

Анчайин қизиқарли ва шиддатли тарзда бўлиб ўтган мусобақаларнинг якуний натижаларига кўра 8-умумтаълим мактабининг “Ватанпарвар” жамоаси 172 балл билан фахрли 1-ўринни, 18-умумтаълим мактабининг “Темурбеклар” жамоаси 148 балл билан 2-ўринни, 1-умумтаълим мактабининг “Жалолиддин издошлари” жамоаси эса 132 балл билан 3-ўринни қўлга киритдилар.

Ғолиб жамоалар ва фаол иштирокчилар тадбир ташкилотчилари томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Бугунги "Ёш чегарачи" ҳарбий ватанпарварлик мусобақасида иштирок этиб, жамоамиз билан ғолибликни қўлга киритиб, мусобақанинг вилоят босқичига йўлланма олдик – дейди тумандаги 1-сектор ҳудудида жойлашган “Янгидала” маҳалласи ёшлари, мусобақа ёшларда ҳақиқий чегара ҳимоячисидек шаклланишида катта туртки бўлди.

Зеро, “Ёш чегарачилар” ҳарбий ватанпарварлик мусобақасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати негизида ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом, ҳеч кимдан кам бўлмасдан, бошини баланд кўтариб  яшайдиган Ватанимизнинг тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган баркамол авлодни тарбиялашдек устувор мақсад мужассамдир.

Мирзачўл туман ҳокимлиги

Матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар