ДОНОРЛИК АКЦИЯСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
"Адолат" СДП Мирзачўл туман кенгаши томонидан туман Тиббиёт бирлашмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ҳар йили анъанавий равишда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида ўтказиладиган "Бор меҳримиз сенга болажон" донорлик хайрия акцияси тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, бемор болалар ҳаётини сақлаб қолиш, шунингдек, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилган донорлик акцияси давомида корхона ва ташкилотлар, депутатлар, фаоллар, партия тарафдорлари, кўнгиллилар бемор болалар ҳаётини сақлаш учун ўз ҳиссасини қўшиб, ихтиёрий равишда қон топширдилар.
Тадбир якунида кўнгилли равишда бемор болажонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун ўз қонини топширган фуқароларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати