Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » МИРЗАЧЎЛДА ДОНОРЛИК АКЦИЯСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

МИРЗАЧЎЛДА ДОНОРЛИК АКЦИЯСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

01 июнь 2023 йил
114
0

"Адолат" СДП Мирзачўл туман кенгаши томонидан туман Тиббиёт бирлашмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ҳар йили анъанавий равишда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида ўтказиладиган "Бор меҳримиз сенга болажон" донорлик хайрия акцияси тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, бемор болалар ҳаётини сақлаб қолиш, шунингдек, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда. 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан туман Тиббиёт бирлашмасида ўтказилган донорлик акцияси давомида корхона ва ташкилотлар, депутатлар, фаоллар, партия тарафдорлари бемор болалар ҳаётини сақлаш учун ўз ҳиссасини қўшиб, фаол иштирок этди. Ўтказилган мазкур беғараз донорлик акциясида турли касалликлар ёки бахтсиз ҳодисалар туфайли қонга муҳтож бўлган бемор болажонларнинг соғайиб кетишларига ҳисса қўшишдек хайрли ва савобли ишга бел боғлаган кўплаб кўнгилли туманимиз аҳли ихтиёрий равишда қон топширдилар.
Жамиятда соғлом турмуш тарзи ва инсонпарварлик ғояларини тарғиб қилиш, муҳтожларга кўмак бериш, беморлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида ўтказилган тадбирда ходимлар фаол иштирок этди.
Тадбир аввалида шифокорлар томонидан қон топширишнинг фойдали хусусиятлари, турли касалликларнинг олдини олишдаги аҳамияти ҳақида тушунча берилди.


— Қон топшириш инсоннинг инсонга ҳадя этган олий даражадаги совғасидир, — дейди халқ депутатлари Мирзачўл туман кенгаши депутати Заҳриддин Усманов. — Ҳаёт ҳадя этиш савоб ишнинг энг олий ифодаси ҳам саналади. Кимнингдир саломатлиги йўлида бу каби хайрли ишларни амалга ошириш халқимизнинг қанчалик бағрикенг ва олижаноб эканлигини яна бир бор кўрсатиб берди. Меҳр-оқибатни азалий қадриятларимиз қаторида эъзозлаб келувчи, хайр-эҳсон, савоб каби юксак тушунчаларни одамийликнинг энг олий жиҳати деб билувчи халқимизнинг нечоғлик савобталаб эканлигига бугунги акция иштирокчилари яна бир бор амин бўлдилар.

 

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилган донорлик акцияси давомида корхона ва ташкилотлар, депутатлар, фаоллар, партия тарафдорлари, кўнгиллилар бемор болалар ҳаётини сақлаш учун ўз ҳиссасини қўшиб, ихтиёрий равишда қон топширдилар.

Тадбир якунида кўнгилли равишда бемор болажонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун ўз қонини топширган фуқароларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар