Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари давлат ҳимоясида

Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари давлат ҳимоясида

12 июнь 2023 йил
227
0
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад энг аввало, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, жумладан, хотин қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлариниҳимоя қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, миллий қонунчилик базаси халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига ҳамоҳанг тарзда тобора мустаҳкамлаб борилмоқда. Ўзбекистон тарихида илк бор 2019 йил 2 сентябрда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди. 
Мазкур қонун ҳужжатлари хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ва бошқа жойларда тазйиқ ҳамда зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни ҳам тартибга солади. Тазйиқ ҳамда зўравонликни бошидан ўтказган шахсларни ҳимоя қилиш, жамиятда аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг ҳар қандай шаклига муросасиз муносабат муҳитини қарор топтиришни кафолатлайди.
Шунингдек, 2019 йилда зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун “ҳимоя ордери” институти жорий этилди. Ҳимоя ордери тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга давлат ҳимоясини берувчи ҳужжат ҳисобланади. Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун амалга киритилди. Ушбу ҳужжат бугунги кунда ҳуқуқни қўллаш амалиётида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимо қилиш билан боғлиқ масалаларда бир қатор муаммолар мавжудлиги, хусусан, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсга давлат ҳимоясини тақдим этувчи ордернинг амал қилиш муддати (30 кун) хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини етарли даражада ҳимоя қилишни таъминлаш имконини бермаганлиги сабаб сифатида баён қилинган. Қабул қилинган қонун билан эса эндиликда аёлларнинг тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя ордери муддати бир йилгача жиноят ишлари бўйича судлар томонидан узайтирилиши белгилаб қўйилди.
Амалиёт шуни кўрсатдики, ҳимоя ордери берилган аксарият хотин-қизлар такроран зўравонликка учраган. Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома бўйича тўпланган материал судга келиб тушган вақтдан эътиборан 24 соат ичида ёпиқ суд мажлисида жабрланувчи ҳамда зўравонлик содир этган шахс иштирокида кўриб чиқилади. Судья иш материалллари билан танишиб чиқиб, иш якуни бўйича қарор қабул қилади. Мазкур қарорда ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган вақт ва жой ҳақидаги маълумотлар, қарорни қабул қилган суднинг номи, судьянинг, тарафларнинг, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, шунингдек, машғулотнинг тури ҳамда яшаш жойи, ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар кўрсатилади.
Қонунда мазкур муддатларнинг бир йилгача белгиланиши аёлларимизга етарли даражада психологик, ижтимоий, ҳуқуқий ёрдам бериши ва иш билан таъминланишига хизмат қилади. Келгусида нотинч оилалар сони камайиб, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни камайишига олиб келади.

А.Умурзаков
Жиноят ишлари бўйича 
Дўстлик туман суди раиси 
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар