Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Жиззахда нуронийлар доимо эъзозда

Жиззахда нуронийлар доимо эъзозда

03 июль 2023 йил
137
0
Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида Қурбон ҳайити муносабати билан ижтимоий фаол нуронийларни қўллаб-қувватлаш ва уларни маънавий-маърифий ҳамда оммавий, спорт тадбирларига кенг жалб этиш мақсадида бир қатор мусобақа, кечалар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, вилоятнинг энг чекка ҳудуди Янгиобод туманида ўтказилган тадбирда тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев, республика “Нуронийлар” жамғармаси масъул ходими Ҳабибулло Юнусов, жамғарманинг Жиззах вилояти бўлинмаси раҳбари Норқул Нушаровлар сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар барча соҳаларда ўзининг ёрқин самараларини бераётгани, кекса авлодга ҳукумат миқёсида катта эътибор қаратилаётгани хусусида гапирди.  

Янгиобод тумани ҳокимлиги ҳамда республика “Нуронийлар” жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу шахмат мусобақаси ва давра суҳбати кўтаринки кайфиятда қизиқарли баҳс ва мунозараларга бой бўлди.  

Халқимиз ёши улуғларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром ва эътибор кўрсатишни эзгу қадриятлардан бири деб билади. Шу боис Янгиобод туманида нуронийларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ижтимоий фаол нуронийларни қўллаб-қувватлаш ва улар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ҳамда уларни оммавий тадбирларга жалб этиш мақсадида кексалар ўртасида маънавий-бадиий тадбир ва шахмат мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.  

Сўнгра нуроний отахонлар ва меҳнат фахрийлари биргаликда тўкин дастурхон атрофида дилдан суҳбат қуриб, вилоятдан борган санъаткорлар ҳамда туман маданият уйи қошидаги ҳаваскорлар ижросидаги куй-қўшиқлардан баҳраманд бўлишди.  

Худди шу каби тадбирлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам бўлиб ўтди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар