"Коррупция – келажагимизга таҳдид” мавзусида Жиззахда солиқ хизмати органи ходимлари учун тадбирлар давом этмоқда
"Коррупция – келажагимизга таҳдид” мавзусида Жиззах вилояти солиқ хизмати органи ходимлари учун ўтказилаётган тадбирлар давом этмоқда.
Навбатдаги мулоқот Ғаллаорол туман солиқ инспекциясида бўлиб ўтди.
Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ҳамда бошқарманинг Шахсий хавфсизлик шўбаси ходимлари томонидан коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз кураш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ахборот берилди.
Шу билан бирга, бугунги кунда солиқ тизимида кўп учраётган қонунбузилиш ҳолатлари ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилинди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)