"Мирзадала" маҳалласида бунёдкорлик ишлари давом этмоқда
Мирзачўл туманида маҳаллаларни обод қилиш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар диққатга сазовор. Маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалга ошириладиган вазифалар бўйича қўшимча таклифлар "Йўл харита"сида белгиланган чора-тадбирлар ижроси юзасидан белгиланган вазифалар амалга оширилмоқда.
Айни кунда туманнинг “Мирзадала” шаҳарча фуқаролар йиғинидаги “Иқбол” кўчасининг 500 метр масофасига бетон ариқлар ётқизилмоқда.
Бажарилаётган ишлар натижасида аҳоли томорқасидан самарали фойдаланишга кенг йўл очиб берилади. Туман маҳаллаларида амалга оширилаётган бундай ишлардан аҳоли жуда мамнун.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)