ОРОМГОҲ ҚУЧОҚ ОЧДИ
Мирзачўллик болажонлар Фориш туманида жойлашган “Жилғача” стационар оромгоҳига жўнаб кетган эди. Кўриб турганингиздек, оромгоҳ болалар билан гавжум бўлди.
Ҳар йилгидек, Мирзачўл туманида 2023 йил ёзги соғломлаштириш мавсуми уюшқоқлик билан ташкил этилиб, оромгоҳларда болаларнинг мазмунли дам олишлари учун барча шароитлар яратилди.
Бу ерда болалар 3 маҳал иссиқ овқат билан таъминланган. Турли кўнгилочар, маънавий-маърифий тадбирлар, спортнинг футбол, баскетбол, волейбол, шахмат-шашка турлари бўйича мусобақалар мунтазам равишда ўтказиб бориляпти.
Оромгоҳнинг дарахтзор, соя-салқин ҳовлиси, биноларнинг таъмирдан чиқарилиб, чиройли жиҳозланиб қўйилганлиги, ошхонасининг замонавий эканлиги болажонларга жуда ёқди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати