Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Алимент олаётган онага “бола пули” берилмайдими?

Алимент олаётган онага “бола пули” берилмайдими?

01 август 2023 йил
2 237
0

 

Болалар нафақаси олиш учун ариза ёзмоқчи эдим. Турмушимдан ажралганман. Фарзандимга отаси алимент тўлайди. Танишларим алимент олаётганим сабабли менга “бола пули” берилмаслигини айтишди. Шу тўғрими?

Қонунчиликда алиментлар оиланинг бир ойлик ўртача жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда инобатга олинади, деб кўрсатилган.

Шунга кўра, олинган алимент оилага “бола пули” берилиши учун даромад сифатида ҳисобга олиниши тўғри, лекин ҳеч бир ҳужжатда алимент олингани учун нафақа берилмайди, деган норма келтирилмаган.

Ўша олинган алимент оиланинг бошқа даромадлари билан қўшиб ҳисоблаганда оила аъзолари сонига минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаса, яъни хозирги кунда 498 минг сўмдан ошиб кетмаса бўлди, қонунчиликнинг бошқа талабларидан келиб чиқиб болалар нафақаси берилиши мумкин.

Саволга Мирзачўл туман Aдлия бўлими ЮХКМ бош юрисконсулти Нажмиддин Мамадалиев жавоб берди.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар