Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » 2023 йил 2-босқич ташаббусли бюджет лойиҳасига келиб тушган таклифлар бўйича маълумот

2023 йил 2-босқич ташаббусли бюджет лойиҳасига келиб тушган таклифлар бўйича маълумот

09 август 2023 йил
166
0
Ташаббусли бюджет: лойиҳаларни илгари суринг ва ғолиб бўлинг!
Жорий йил 17 июлдан 7 августга қадар openbudget.uz веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида Мирзачўл туманида истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 76 та таклифлар билдирилди. Шундан:
Ички йўлларни (пиёдалар йўлакчаси, йўл ўтказгичлар) таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар - 20 та
Болалар майдончаларини (ўйингоҳларини) барпо этиш ёки таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар – 3 та
Кўча чироқларини ўрнатиш ёки таъмирлаш (трансформатор, симёғоч ўрнатиш) тадбирлари – 10 та
Маҳалла гузари (маҳаллада умумфойдаланишда бўлган бошқа объектлар) ни таъмирлаш-тиклаш билан боғлиқ харажатлар – 5 та
Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари – 14 та
Соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари – 3 та
Спорт муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари – 3 та
Бошқа таълим муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари – 7 та
Қонун хужжатлари билан белгиланган мезонларга мувофиқ бошқа тадбирлар – 11 та
7 августдан 27 августга қадар ушбу таклифларнинг барчаси модерациядан ўтказилади ва низом талабларига жавоб берадиган ташаббуслар овоз бериш учун қабул қилинади. Низом талабларига зид бўлган ташаббуслар рад этилади. Овоз бериш жараёнлари 27 августдан 17 сентябрга қадар давом этади, якунда энг кўп овоз тўплаган ташаббуслар ғолиб деб топилади.
Овоз бериш жараёнлари бошлангунга қадар жамғармада 3 420,0 млн. сўм маблағ шаклланади. 
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар