Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш аҳволи

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш аҳволи

25 сентябрь 2023 йил
189
0
2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртаул ва Халқ қабулхонасига Мирзачўл туманидаги жисмоний ва юридик шахслардан жами 717 та мурожаатлар келиб тушган.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан (2022 йилда 1277 та) 560 тага ёки 44 % га камайган. Кўриб чиқилиб, натижаси тасдиқланган мурожаатлардан 469 таси (65,4 %) ижобий ҳал этилган, 136 таси (20,4 %) бўйича ҳуқуқий маълумот, 37 таси (5,5 %) бўйича тушунтириш берилган, 14 таси (2,1 %) рад этилган, 8 таси (1,2 %) тугатилган, 1 таси (0,1 %) кўрмасдан қолдирилган, 14 таси (2,1 %) узоқ муддатли назоратга олинган, 38 таси (5,7 %) ҳисобот даврида ўрганиш жараёнида бўлган.
Мурожаатларнинг асосий қисмини ижтимоий нафақалар, моддий ёрдам тайинлаш, даволаниш учун моддий ёрдам, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар учун бир марталик моддий ёрдам масалаларига оид 226 та, коммунал, уй-жой хўжалиги масаларига оид 89 та, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот мухофазаси масалаларига оид 70 та, давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари ҳатти-ҳаракати юзасидан 45 та, меҳнат ва аҳоли банндлиги масалаларига оид 45 та, уй-жой билан таъминлаш масалаларига оид 43 та, ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан боғлиқ 27 та, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар”билан боғлиқ масалалар юзасидан 23 та, таълим соҳаси бўйича 23 та, суд масалаларига оид 20 та, банк фаолияти бўйича 20 та, соғлиқни сақлаш масалаларига оид 12 та ва бошқаларни ташкил этади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати бўйича ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан мурожаатларни қонунда белгиланган муддат ва талаблар асосида кўриб чиқилишида бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилган. Мурожаат юзасидан юзаки, сифатсиз, асослантирилмаган жавоб хатлари юбориш ҳолатлари аниқланди.
Натижада давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари ҳатти-ҳаракати юзасидан (ҳисобот даврида жами 45 та) мурожаатларнинг кўпайишига, энг муҳими фуқароларнинг ҳақли эътирозларининг келиб чиқишига сабаб бўлди.
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар юзасидан давлат органлари ва бошқа ташкилотларга 7 та тақдимнома, 7 та кўрсатма, халқ депутатлари туман Кенгаши муҳокамасига 9 та ахборотномалар киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 40-моддасида “Ҳар ким бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда давлат органларига ҳамда ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, мансабдор шахсларга ёки халқ вакилларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалиги, ариза, таклиф ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шартлиги;
Ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши белгилаб қўйилган.
Шу нуқтаи назардан, барча даражадаги раҳбарларнинг халқ хизматкори эканлигини инобатга олсак, уларнинг фаолиятида энг муҳим йўналиш- халқимизни рози қилиш, уларнинг муаммо ва масалалари билан ишлаш, қонуний манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилишдан иборат бўлиши шарт.

И.Нурманов,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Мирзачўл туманидаги Халқ қабулхонаси мудири
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар