Мирзачўлда ўтган вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабулида аҳоли мурожаатлари ҳал этилди
Фуқароларнинг мурожаати асосан коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, уй-жой билан таъминлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, соғлиғини тиклашга кўмаклашиш, моддий ёрдам, тадбиркорликни ривожлантириш, тижорат банкларидан кредит ва субсидиялар олишда кўмаклашиш, ишга жойлашиш каби муаммолар ҳақида бўлди.
Жойида ҳал этиш имкони бўлган мурожаатлар юзасидан талаблар қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан ечимини топиш ваколатига эга бўлган корхона, ташкилот, муассасаларга муддат белгиланиб, тегишли органлар томонидан назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилди.
Сайёр қабул давомида қайд этилган мурожаатларнинг асосий қисми ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид бўлиб, барчаси назоратга олинди ва уларни ҳал этиш бўйича аниқ муддатлар белгиланди.
Шунингдек, қабул давомида бир қанча фуқароларга тадбиркорлик фаолиятларини бошлаш ва ривожлантиришлари учун сертификатлар ҳам топширилди.