Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ЁКИ БЕКОР ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ СУДЛАРДА КЎРИШ АСОСЛАРИ ДОЛЗАРБЛИГИ

ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ЁКИ БЕКОР ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ СУДЛАРДА КЎРИШ АСОСЛАРИ ДОЛЗАРБЛИГИ

26 сентябрь 2023 йил
224
0
Шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги низоларнинг иқтисодий судларда кўришда дастлаб шартномани ўзгартириш ҳамда бекор қилиш асосларига тўхталиш лозим Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг 382-моддасида шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш асослари келтирилган бўлиб унга кўра тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) Иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) Қонунчиликда ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
Шартнома тузишда тарафлар учун асос бўлган вазиятнинг жиддий ўзгариши, агар бошқача тартиб шартномада назарда тутилган бўлмаса ёки унинг моҳиятидан англашилмаса, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Иқтисодиёт процессуал кодексининг 26-моддасига мувофиқ шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги низолар иқтисодий судларга таалуқли.
Шартнома шартларини ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги иқтисодий низолар ҳам судга тааллуқлидир. Бундай турдаги низоларни суд ўз иш юритишига қабул қилиши учун шартноманинг тури ҳам, уни тузиш тартиби ҳам аҳамиятга эга эмас. Шу билан бирга ФК шартномани бекор қилиш ва ўзгартириш, агар ФК, бошқа қонунлар ёки шартнома билан бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тарафларнинг келишуви бўйича мумкинлиги тўғрисидаги қоидани белгилайди Тарафлардан бирининг талаби билан эса шартнома суд томонидан фақат иккинчи тараф уни жиддий равишда бузса ҳамда Фуқарролик кодексининг, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин Бунда суд бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса 30 кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги даъвони қабул қилишга ҳақли

О.Эргашев
Дўстлик туманлараро
иқтисодий суди судьяси





скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар