Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » БИТИМЛАРНИНГ ХАҚИҚИЙ ЭМАС ДЕБ ТОПИЛИШИ ЮЗАСИДАН ВУЖУДГА КЕЛГАН НИЗОЛАР ДОЛЗАРБЛИГИ МАВЗУСИДА

БИТИМЛАРНИНГ ХАҚИҚИЙ ЭМАС ДЕБ ТОПИЛИШИ ЮЗАСИДАН ВУЖУДГА КЕЛГАН НИЗОЛАР ДОЛЗАРБЛИГИ МАВЗУСИДА

26 сентябрь 2023 йил
180
0
Битимларнинг хақиқий эмас деб топилиши юзасидан вужудга келган низолар масаласига тўхталишда унинг тушунчаси қонунда қандай асосланганлиги тўхталсак.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг 101-моддасида битимлар тушунчасига тариф берилган Битимлар деб фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатларига айтилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт процессуал кодексининг 26-моддасида иқтисодий судлар томонидан ҳал этиладиган низолар белгиланган бўлиб Битимларнинг ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низолар ҳам киради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт процессуал кодексининг
30-моддасида Корпоратив низолар бўйича ишлар юридик шахс иштирокчиларининг юридик шахс томонидан тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва бундай битимларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш ҳақидаги даъволари бўйича низолар ҳам киради.
Ишларнинг судловга тегишлилиги доирасида эса Судга тааллуқли ишлар туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари томонидан кўрилади, бундан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судловига тегишли ишлар мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Олий суднинг 2006-йил 22-декабрь “Суд амалётида битимларни тартибга соливчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келган айрим масалалар тўғрисида”ги Пленум Қарори учинчи қисмида қуйидагича битимларни ҳақиқий деб топиш ҳақидаги даъволарни кўришда судлар ҳақиқатан ҳам, тарафлар ўртасида битим тузиш ҳақида келишув бўлганлиги, битим шартларининг тўлиқ ёки қисман бажарилганлиги ва битимни нотариал тасдиқлашга монелик қилган сабабларни аниқлашлари лозим.
Башарти қонун ёки мажбуриятларнинг айрим турларини тартибга солувчи нормаларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаблар бўйича умумий даъво муддати 3 йил.
Судларга тушунтирилсинки, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талабдан фарқли равишда шартномани бекор қилиш ҳақидаги талабда даъво муддати чекланмаган бўлади ва бундай даъво билан мурожаат қилишга шартнома ҳаракатда бўлган бутун давр мобайнида йўл қўйилади.
Мажбуриятларнинг айрим турлари, жумладан, гаров, олди-сотди, акцияларни ўзганинг эгалигига ўтказиш тўғрисидаги битимларни ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ низоларни кўришда судлар ишни тўғри ҳал қилиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган битимни ҳақиқий эмас деб топиш асосини аниқлашлари лозим.
И.Қурбанов
Дўстлик туманлараро
иқтисодий суди раиси
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар