Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги тўғрисида

18 октябрь 2023 йил
173
0

Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги "Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-869-сонли Қонуни ҳақида

Ушбу қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган бўлиб булар қуйидагилар.

13-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилиши белгиланди:

«Тегишли суд ҳайъатларида апелляция, кассация ва тафтиш тартибида ишларни кўриш уч нафар судьядан иборат таркибда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳукмлари устидан апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида берилган шикоятлар (протестлар) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида беш нафар судьядан иборат таркибда кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида — Раёсат аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда кўрилади»;

27-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилиши белгиланди:

«Маҳкум (оқланган шахс), унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг вакиллари суднинг ҳукми (ажрими) устидан тегишинча апелляция, кассация ва тафтиш тартибида шикоят беришга, прокурор протест билдиришга ҳақли»;

28-модда:

иккинчи қисмининг учинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилиши белгиланди:

«Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган ҳукмлари ва ажримлари устидан, агар улар апелляция тартибида кўрилмаган бўлса, шикоятлар (протестлар) бўйича ишларни кўриб, ҳукм ёки ажрим чиқаради»;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилди:

«Тафтиш инстанцияси суди биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси судида кўриб чиқилган ҳукмлари ва ажримлари устидан, шунингдек апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси судининг ҳукмлари ёхуд ажримлари устидан берилган шикоятлар (протестлар) бўйича ишларни кўриб, ҳукм, ажрим ёхуд қарор чиқаради»;

29-модданинг биринчи қисмидаги «апелляция, кассация тартибида» деган сўзлар «апелляция, кассация ва тафтиш тартибида» деган сўзлар билан алмаштирилди;    

46-модданинг биринчи қисмидаги «кассация инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ҳамда у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган протестлар, апелляция, кассация шикоятларидан хабардор бўлиш» деган сўзлар «кассация ва тафтиш инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ҳамда у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган протестлар, апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларидан хабардор бўлиш» деган сўзлар билан алмаштирилди;

51-модда биринчи қисмининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилиши белгиланди:

«9) апелляция, кассация ва тафтиш инстанциялари суди томонидан кўриладиган ишларда ҳимоячи иштирок этиши шарт»;

53-модданинг биринчи қисми «апелляция, кассация» деган сўзлардан кейин «ва тафтиш» деган сўзлар билан тўлдирилди;

55-модданинг биринчи қисми «апелляция, кассация» деган сўзлардан кейин «ва тафтиш» деган сўзлар билан тўлдирилди;

57-модданинг биринчи қисми «апелляция, кассация» деган сўзлардан кейин «ва тафтиш» деган сўзлар билан тўлдирилди;

59-модданинг биринчи қисми «апелляция, кассация» деган сўзлардан кейин «ва тафтиш» деган сўзлар билан тўлдирилди;

76-модда:

учинчи қисмидаги «ёки кассация» деган сўзлар «кассация ва тафтиш» деган сўзлар билан алмаштирилди;

тўртинчи қисмидаги «ёки кассация» деган сўзлар «кассация ва тафтиш» деган сўзлар билан алмаштирилди;

бешинчи қисмидаги «ёки кассация» деган сўзлар «ёки тафтиш» деган сўзлар билан алмаштирилди;

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилиши белгиланди:

«Жиноят ишини кассация инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу жиноят ишини биринчи инстанция ёки тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок этиши мумкин эмас»;

қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилди:

«Жиноят ишини тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья ушбу жиноят ишини биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судида кўришда, шунингдек ишни юқори инстанция судида тафтиш тартибида қайта кўришда иштирок этиши мумкин эмас»;

еттинчи қисми саккизинчи қисм деб ҳисоблансин;   

273-модданинг матнидаги «ёхуд кассация» деган сўзлар «кассация ёхуд тафтиш» деган сўзлар билан алмаштирилди;

306-модданинг иккинчи қисмидаги «ёки кассация» деган сўзлар «кассация ёки тафтиш» деган сўзлар билан алмаштирилди;

4056-модданинг учинчи қисми «ҳимоячиси» деган сўздан кейин «қонуний вакили» деган сўзлар билан тўлдирилди;

409-модданинг еттинчи қисми «кассация» деган сўздан кейин «ва тафтиш» деган сўзлар билан тўлдирилди;

414-модданинг иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

471-модданинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилиши белгиланди:

«4) ҳукм устидан апелляция, кассация шикояти бериш, протест билдиришнинг ушбу Кодекснинг тегишинча 4973, 4974, 500 ва 501-моддаларида назарда тутилган тартиби, муддатлари»;

19) 473-модданинг тўртинчи қисми «апелляция» деган сўздан кейин «ёки кассация» деган сўзлар билан тўлдирилди;

ўн биринчи бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилиши белгиланди:

Шунингдек, 478-моддаси, 479-моддаси, 480-моддаси, 481-моддаси, 482-моддаси, 483-моддаси, 484-моддаси, 486-моддаси, 487-моддаси, 488-моддаси, 489-моддаси, 490-моддаси, 491-моддаси, 492-моддаси, 493-моддаси, 494-моддаси, 495-моддаси, 496-моддаси, 497-моддаси ва бошқа моддалрига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

Ушбу Қонун 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга кириши белгиланган.

Туман судининг раиси кун тартибидаги мавзуни батафсил ўқиб эшиттириб, қонуннинг мазмун моҳиятини бюро ходимларига батафсил тушунтириб ўтиши билан бирга, ходимларга ушбу қонунни мустақил равишда ўрганишлари, қабул қилинаётган қонунлардан хабардор бўлиш ва уларни ўзлаштириб бориш лозимлиги ҳақида айтиб ўтди.

 

 

Мухаммади Жўраев 

Жиноят ишлари бўйича

Мирзачўл туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Қонун мазмун-моҳияти юзасидан
16 январь 2023, Понедельник
Қонун мазмун-моҳияти юзасидан
СУДЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН
25 март 2022, Пятница
СУДЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН
Бир суд – бир инстанция
29 январь 2022, Суббота
Бир суд – бир инстанция
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар