Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ МАНФААТЛАРИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ МАНФААТЛАРИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

23 октябрь 2023 йил
143
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрда  «Ўзбекистон - 2030» стратегияси тўғрисида»ги ПФ-158-сон фармони қабул қилинди. Мазкур Фармон билан Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёнида орттирилган тажриба ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўзбекистон – 2030» стратегияси тасдиқланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–300-сонли қарори қабул қилинди.

 “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида 5 та устувор йўналишлар белгиланган:

- ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш;

- барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш;

- сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

- қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш;

- «хавфсиз ва тинчликсевар давлат» тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш.

Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналиши доирасида 2023 йил 1 октябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига миқдори 10 миллион сўмдан юқори бўлган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун, агар тадбиркорлик субъекти ҳуқуқбузарликни инкор этса, молиявий санкцияларни фақатгина суд тартибида қўллаш амалиётини йўлга қўйиш, 2024 йил 1 январдан бошлаб: қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга ҳосилни суғурталашда суғурта мукофотининг 50 фоизи миқдорида субсидия бериш тартибини жорий этиш, «Изланиш ва ривожланиш» (R&D) марказлари учун улар ташкил этилган кундан бошлаб 3 йил муддатга мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган сумма миқдорининг 1 фоизини тўлаш, уларнинг ходимлари учун ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида ҳисоблаш тартибини ҳамда давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар томонидан ҳар йили амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари қийматининг камида 5 фоизини облигациялар чиқариш орқали молиялаштириш тартибини жорий этиш белгиланган.

2023 йил ноябрга қадар тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қайта кўриб чиқиш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишлари самарадорлигини ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқиш белгиланган бўлиб, ҳужжатда, биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у суд маслаҳатхонага киргунга қадар солиқлар ва йиғимлар, шу жумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликдан озод қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов-суд жараёнида тегишли мансабдор шахс жиноят иши материалларини иш юритувига қабул қилган вақтдан бошлаб тадбиркорни ҳимоя қилишга Бизнес омбудсман, Савдо-саноат палатаси, шунингдек, тадбиркорлик субъекти аъзо ҳисобланган бошқа ташкилотни жамоат ҳимоячиси сифатида жалб этишни белгилаш назарда тутилган.

 

 

А.Уринов

Жиззах туманлараро маъмурий суди раиси

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар