“Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоботи
Маълумотларга кўра, 2023 йилнинг ноябрь ойи ҳолатига “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузиридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобига 290 миллион сўм маблағ йиғилган.
Жумладан; Суд ижроси ҳужжатлари ижроси бўйича тушган маблағлар 290 миллион сўмни ташкил этади.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Мирзачўл тумани бўлинмаси ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашининг қарорлари асосида кундалик истеъмол товарлари учун (озиқ-овқат) 93 та оилага 21 миллион сўм, дори воситалари учун 9 та оилага 23 миллион сўм, 3 нафар кам таъминланга оилаларнинг уй таъмири учун 16 миллион сўм, 1 нафар фуқаронинг жарроҳлик амалиёти учун 15 миллион, 5 нафар фуқароларга жарроҳлик амлиёти ва соғлигини тиклаш учун 25 миллион сўм, Самарқанд шаҳрига кам таъминланган 35 нафар фуқароларнинг зиёрати учун 3 миллион сўм, моддий ёрдам учун 250 нафар фуқароларга 187 миллион сўм маблағлар сарфланди.
М.Дарибоев
Маҳалла хайрия жамоат фонди
туман булинмаси ҳисобчиси