Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Тошкент Молия институти талабаларининг навбатдаги манзили Мирзачўл тумани бўлди

Тошкент Молия институти талабаларининг навбатдаги манзили Мирзачўл тумани бўлди

13 ноябрь 2023 йил
57
0

Президентимиз ташаббуси билан илгари сурилган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ҳамда атроф муҳитни кўкаламзорлаштириш доирасида Мирзачўл туманидa ободонлаштириш ва кўчат экиш ишлари олиб борилмоқда. Бугун ҳам мана шундай эзгу ташаббуснинг узвий давоми сифатида туманнинг "Ғалаба" МФЙ ҳудудидаги "Ёшлар истироҳат боғи"га ҳудуднинг табиий иқлим шароитига мос бўлган дарахт кўчатлари экилди. Мазкур тадбир туман ҳокимлиги, Тошкент молия институти вакиллари билан биргаликда ташкил этилиб, вилоят ва туман сектор раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар, туман Ободонлаштириш бошқармаси фаоллари иштирокида бўлиб ўтиб, тадбир якунида ош дастурхони ёзилди ва маданий-маърифий тадбир уюштирилди. Тадбир доирасида Тошкент молия институти талаба-ёшлари тумани ҳокими Ш.М.Ахмедов, вилоят масъуллари, туман сектор раҳбарлари билан мулоқот қилиб, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси, яшил иқтисодиётга ўтиш ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан батафсил маълумотга эга бўлишди.

 

 

 

 

Мирзачўл туман ҳокимлиги 

Ахборот хизмати 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар