“Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисида
Бизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11-сентябрдаги ”Ўзбекистон-2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-300-сонли Қарори қабул қилинди.
Мазкур Қарор билан билан тадбиркорликни қўллаб-қўвватлаш, уларга муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида бир қатор афзаликлар берилди.
Жумладан, 2023 йил 1 октябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига миқдори 10 миллион сўмдан юқори бўлган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун, агар тадбиркорлик субъекти ҳуқуқбузарликни инкор этса, молиявий санкцияларни фақатгина суд тартибида қўллаш амалиёти йўлга қўйиш ҳамда 2024 йил 1 январдан бошлаб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга ҳосилни суғурталашда суғурта мукофотининг 50 фоизи миқдорида субсидия бериш тартиби жорий этиш белгиланди.
Шунингдек, 2024 йил 1 январдан бошлаб хорижий туристларга Ўзбекистон халқаро аэропортларида Ўзбекистон ҳудудида сотиб олинган ва «Tax free» тизими бўйича расмийлаштирилган маҳсулотлар учун, тур-операторларга - хорижий контрагентлар билан шартномалар доирасида кўрсатилган экспорт хизматлари учун жисмоний ва юридик шахсларга қўшилган қиймат солиғини тўлиқ қайтариб бериш тизими жорий этиш белгиланди.
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши доирасида давлат хизматларини кўрсатишда аҳолига янада қулайликлар яратиш ва ортиқча сансалорликларга барҳам бериш мақсадида 2024 йил 1 январдан бошлаб аҳолига йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматларини кўрсатишда, шу жумладан автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда автомототранспорт воситасининг олди-сотди шартномалари ва бошқа нотариал тасдиқланган битимларни «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимидан олиш амалиёти йўлга қўйилсин ва ариза берувчилардан мазкур ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланди.
2024 йил 1 мартдан бошлаб нотариал идорага келмасдан, шу жумладан чет элдан туриб мол-мулкдан фойдаланиш билан боғлиқ битимларни (мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишдан ташқари) электрон рақамли имзодан фойдаланиб, видеоконференцалоқа орқали расмийлаштириш тартиби йўлга қўйиш белгиланди.
Тадбиркорлик соҳасида жавобгарликни янада либераллаштириш мақсадида 2024 йил 1 январдан бошлаб, биринчи марта жиноят содир этган шахсни, агар у суд маслаҳатхонага киргунига қадар солиқлар ва йиғимлар, шу жумладан пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликдан озод қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўзғатилган ҳар бир жиноят иши бўйича тергов ҳамда суд жараёнида тегишли мансабдор шахс жиноят иши материалларини иш юритувига қабул қилган вақтдан бошлаб тадбиркорни ҳимоя қилишга Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси, шунингдек, тадбиркорлик субъекти аъзо ҳисобланган бошқа ташкилотни жамоат ҳимоячиси сифатида жалб этиши (хабар қилиш) тартиби жорий этилди.
Буларнинг ҳаммаси халк фаровонлигини таъминлаш, тадбиркорларни қуллаб-қувватлаш ҳамда ҳалқни одил судловга бўлган ишончини оширишдан иборатдир.
Ёров Ҳабибулло Абдулхаевич
Жиззах вилоят маъмурий
судининг судьяси
судининг судьяси
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)