Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Конституциямиз - миллий қомусимиз

Конституциямиз - миллий қомусимиз

30 ноябрь 2023 йил
171
0
“Давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган қомуснома - бу Конституциядир”.
Мустақиллигимизни мустаҳкамловчи, инсон ва унинг хуқуқларини олий қадрият сифатида белгилаб берувчи мезон, халқ хохиш иродаси ва истакларини ўзида ифода этувчи хуқуқий асос Конституция ҳисобланади. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатлар, жамиятнинг барча жабҳаларидаги ютуқларда бош қомусимизнинг хиссаси улкандир.
Менинг фикримча янги таҳрирдаги Конституциямиз баландпарвоз, ҳавойи шиорларга асосланган сўзлардан воз кечиб, том маънода инсон эҳтиёжларини илгари суришни, “Инсон шаъни ва қадир-қиммати учун” тамойили асосида халқ фаровонлигини янада юксалтириш, фуқаролик жамияти ва давлатни жадал ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратади.
Бош қомусимиз муқаддимасида, Ўзбекистон халқи ушбу Конституцияни, жумладан, “фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида” қабул қилингани алоҳида таъкидланган. Шу маънода, Асосий Қонунимиз – биз учун нафақат муҳим ҳаётий қўлланма, балки миллий ғурур-ифтихор, керак бўлса ушбу заминда истиқомат қилаётган барча инсонлар учун мустаҳкам ҳуқуқий ҳимоя ҳисобланади.
Конституциянинг 1-моддасида давлат қурилишининг янги стартегик мақсади - суверен демократик, хуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат қуриш эканлиги қаътий белгиланди.
Конституциянинг олий юридик кучга эга эканлиги, тўғридан-тўғри қўлланиши, инсоннинг асосий хуқуқ ва эркинликлари ажралмас ва дахлсиз бўлиб, ҳар кимга тўғилганидан бошлаб тегишли экани қайд этилмоқда. Буларнинг барчаси асосий қонуннинг ҳимоячиси бўлган Конституциявий суд фаолиятини янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда.
Жамиятимизда демократия тамойиллари, қонун устуворлигини таъминлаш сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш ва либераллаштириш ишлари ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда, суд хокимятининг фуқаролар хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ролини оширмоқда. Конституция ва қонун нормалари сўзсиз ишлаши учун ишончли ҳуқуқий кафолат яратилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, “Инсон қадри учун” ғоясини ҳамда ҳозирги ислоҳотларимизнинг бош тамойили бўлган “Инсон-жамият-давлат” деган ёндашувни Конституциямизнинг мазмун-моҳиятига чуқур сингдириб, амалий ҳаётимизда бош қадриятга айлантиришимиз зарур.
Хулоса қилиб айтганда, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, Бу “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир” деган тамойилга тўла мос келади. Шундан ҳар бир ватандошимиз “Янги Ўзбекистон Конституцияси-менинг Конституциям” деб юксак ғурур билан айта олади.
Пулатова Мафтуна Наврузбек қизи
Жиззах вилоят мамурий суди архив мудири 


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар