Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Конституция ҳар бир давлат тараққиёти

Конституция ҳар бир давлат тараққиёти

04 декабрь 2023 йил
117
0
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 2023 йил 30 апрел куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган.
Кониституциянинг 25-моддасида “Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси таъқиқланади” деган қатъий норма мустаҳкамланмоқда.
Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ва табиий ҳуқуқи бўлиб, у мамлакатда ўлим жазосини белгилаш,тайинлаш ва ижро этишни қатъий инкор этади. Ўлим жазоси энг оғир жиноий жазо бўлиб, у қўлланиладиган деярли барча давлатларда ўта оғир, инсон ҳаётига қасд қиладиган жиноятлар учунгина кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев 2022 йил 20 июндаги Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда Конституциямизга “Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланади”, деган яна бир муҳим нормани киритишни таклиф қилди.
Янги Конституциямиз 25-моддасида “Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланади” деган қатъий норма мустаҳкамланган.
Шу тариқа, давлатимиз бу ниҳоятда жиддий масалада ҳеч қачон ортга қайтмаслигини, инсонпарварлик ғояларига содиқ эканлигини бутун дунёга намоён қилмоқда.
Тарихга назар ташласак, 1994 йилдаги Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида 33 турдаги жиноят учун ўлим жазоси белгиланган эди. Ўлим жазоси белгиланган нормалар босқичма-босқич қисқартирилиб, 2008 йил 1 январдан эса ўлим жазоси жиноий жазо сифатида батамом бекор қилинди.
Ўзбекистонда ўлим жазосининг бекор қилиниши ва тақиқланиши БМТнинг 1966 йил 16 декабрдаги Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт талабларига ҳам тўлиқ мувофиқ келади.
Ўлим жазосига қайтмаслик юзасидан Ўзбекистоннинг қатъий позицияси Конституцияда мустаҳкамланиши давлатимизда инсон ҳаёти ва қадри юқори даражада муҳофаза этилишини яна бир бор тасдиқлайди.
Конституцияга ушбу норманинг киритилиши билан Ўзбекистон инсонпарварлик ғояларига ўз содиқлигини намоён этади, ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда ўлим жазосини қайтариш бўйича ҳар қандай ташаббусларга барҳам беради. Пировардида эса ҳар бир инсоннинг, ҳатто у жиноят содир этган бўлса ҳам, яшаш ҳуқуқининг кафолатланишига хизмат қилади.

Ф.Тожибоев

Жиззах туманлараро иқтисодий


суди девонхона мудири 
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар