Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ўзбекистон Республикаси “Тадбиркорлик фаолияти эркинликларининг кафолатлари тўҳрисида”ги ЎРҚ-328-сонли Қонуни мазмун моҳияти

Ўзбекистон Республикаси “Тадбиркорлик фаолияти эркинликларининг кафолатлари тўҳрисида”ги ЎРҚ-328-сонли Қонуни мазмун моҳияти

19 декабрь 2023 йил
124
0
Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва ундан манфаатдор бўлиши учун кафолатлар ҳамда шароитлар яратишдан, уларнинг ишчанлик фаоллигини оширишдан, шунингдек тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.
Тадбиркорлик фаолияти тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслардир.
Давлат органлари уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қонунчиликда ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлиши мумкин эмас.
Тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тегишли давлат органи томонидан «бир дарча» принципи бўйича ва, қоида тариқасида, хабардор қилиш асосида, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Рўйхатдан ўтказувчи органлар ариза берувчини тадбиркорлик фаолияти субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказишни уни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этишга ёки унга қонунчиликда назарда тутилмаган қўшимча талабларни белгилашга ҳақли эмас.
Ариза берувчини тадбиркорлик фаолияти субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказиш муддатларини бузганлик устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарори, шунингдек мазкур орган мансабдор шахсларининг ҳаракатлари суд томонидан қонунга хилоф деб топилган тақдирда, улар ариза берувчига рўйхатдан ўтказишни рад этганлик ёки рўйхатдан ўтказиш муддатини бузганлик туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплайди ва маънавий зарар учун компенсация тўлайди.
Давлат иқтисодий фаолият, тадбиркорлик эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.
Хусусий мулк бошқа мулк шакллари қатори дахлсиздир ва давлат томонидан ҳимоя қилинади.
Тадбиркорлик субъекти мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишига кўра эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этиши давлат томонидан кафолатланади.

Қурбанов Исомиддин Бахриддинович
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди раиси


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар