Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » ЮРИДИК ШАХСЛАР ВА ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ЮЗАГА КЕЛИШИ, ЎЗГАРИШИ ЁКИ БЕКОР БЎЛИШИ УЧУН АҲАМИЯТГА ЭГА БЎЛГАН ФАКТЛАРНИ АНИҚЛАШ

ЮРИДИК ШАХСЛАР ВА ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ЮЗАГА КЕЛИШИ, ЎЗГАРИШИ ЁКИ БЕКОР БЎЛИШИ УЧУН АҲАМИЯТГА ЭГА БЎЛГАН ФАКТЛАРНИ АНИҚЛАШ

25 октябрь 2023 йил
168
0
Маълумки, иқтисодий судлар томонидан иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари юзага келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар судга таалуқлилиги бўйича кўрилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик процессуал кодексининг 39-моддасида юридик шахс тушунчаси келтирилган бўлиб унга кўра ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади.
Якка тартибдаги тадбиркор тушунчасига Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги конунининг 7-моддасига кўра Якка тартибдаги тадбиркорлик жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга оширишдир.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг
205-моддасида Суд юридик шахсларнинг ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг иқтисодиёт соҳасидаги ҳуқуқларининг юзага келиши, ўзгартирилиши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлайди.
Юридик шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг кўчмас мулкка ўз хусусий мулки сифатида эгалик қилиши ва ундан фойдаланиши фактини;
Юридик шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг маълум вақтда ва маълум жойда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги фактини;
Агар юридик шахснинг ҳужжатда кўрсатилган номи, якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми юридик шахснинг таъсис ҳужжатида кўрсатилган номига, якка тартибдаги тадбиркорнинг паспортида ёки идентификацияловчи ID-картасида ёхуд туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган фамилиясига, исмига, отасининг исмига тўғри келмаса, иқтисодиёт соҳасида амалда бўлган ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатнинг юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга тегишлилиги фактини аниқлаш тўғрисидаги ишларни кўради.
Юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиди.
Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ариза аризачининг жойлашган ери ёки яшаш жойи бўйича судга берилади, бундан кўчмас мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга оид юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги аризалар ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг юзага келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа фактлар мустасно бўлиб, улар кўчмас мулк жойлашган ердаги судга берилади.

И.Қурбанов
Дўстлик туманлараро
иқтисодий суди раиси 
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар