Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ҳаётга қарши жиноятлар, шу ўринда қасддан одам ўлдириш жиноятини олдини олиш ва ушбу турдаги жиноятлар учун жазо чоралари ҳақида

Ҳаётга қарши жиноятлар, шу ўринда қасддан одам ўлдириш жиноятини олдини олиш ва ушбу турдаги жиноятлар учун жазо чоралари ҳақида

16 январь 2024 йил
87
0
Ҳаётга қарши жиноятлар деганда бу шахснинг ҳаётига тажовуз қилиш, уни ўлдириш ва ҳоказолар тушунилади.
Ҳаётга қарши жиноятлар учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг биринчи бўлимида жазо чоралари белгиланган.
Жумладан,
97-модда. Қасддан одам ўлдириш
Қасддан одам ўлдириш - ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш, яъни:
а) икки ёки ундан ортиқ шахсни; б) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлни;
в) айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни; г) ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсни ёки унинг яқин қариндошларини; д) бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли бўлган усулда; е) оммавий тартибсизликлар жараёнида; ж) ўта шафқатсизлик билан; з) номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда; и) тамагирлик ниятида; к) миллий ёки ирқий адоват замирида; л) безорилик оқибатида; м) диний таассублар замирида; н) киши аъзоларини кесиб олиб, бошқа кишига кўчириш (трансплантат) ёки мурданинг қисмларидан фойдаланиш мақсадида; о) бошқа бирор жиноятни яшириш ёки унинг содир этилишини осонлаштириш мақсадида; п) бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда; р) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; с) ўта хавфли рецидивист томонидан қасддан одам ўлдирилиши - ўн беш йилдан йигирма беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.
98-модда. Кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш
Жабрланувчи томонидан қилинган ғайриқонуний зўрлик ёки оғир ҳақорат, шунингдек унинг бошқа ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли тўсатдан юз берган кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш - икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
99-модда. Онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши
Онанинг ўз чақалоғини туғиш вақтида ёки туғилиши ҳамон қасддан ўлдириши -
бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
100-модда. Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш
Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш -
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
101-модда. Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш
Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш -
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
102-модда. Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш
Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш -
икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Эҳтиётсизлик орқасида икки ва ундан ортиқ одам ўлдириш —
икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
103-модда. Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш
Шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида уни ўзини ўзи ўлдириш даражасига ёки ўзини ўзи ўлдиришига суиқасд қилиш даражасига етказиш, -
уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) моддий томондан ёки бошқа жиҳатлардан айбдорга қарам бўлган шахсга нисбатан;
б) вояга етмаган шахсга ёки ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
г) телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, -
етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1031-модда. Ўзини ўзи ўлдиришга ундаш
Ўзини ўзи ўлдиришга ундаш, яъни кўндириш, алдаш ёки бошқа йўл билан ўзга шахсда ўзини ўзи ўлдириш ҳиссини уйғотиш, агар шахс ўзини ўзи ўлдирган ёки ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилган бўлса, -
икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) вояга етмаган шахсга ёки ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) телекоммуникац ия тармоқларидан, шунингдек Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, -
беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Жўраев Мухаммади
Жиноят ишлари бўйича
Мирзачўл туман судининг раиси
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар